Лондон шаҳрининг амалдаги мэри, Лейбористлар партиясидан номзод сифатида Содиқ Хон Буюк Британия пойтахти раҳбарлиги учун сайловда иккинчи марта ғалаба қозонди, дея хабар берди BBC Русская служба.

51 ёшли сиёсатчи иккинчи турда 55,2% овоз йиғди, асосий рақиби — консерватор Шон Бейли эса 44,8% овоз олди.

«Мен ушбу шаҳар аҳолиси ҳаётини яхшилаш учун ҳаракат қилар эканман, барча лондонликлар мэри бўлишда давом этаман», — деди Содиқ Хон ғолиблиги эълон қилингандан сўнг.

Содиқ Хон илк бор 2016 йилда сайланган бўлиб, у Европа мамлакатлари орасида пойтахт мэриясини бошқарган биринчи мусулмон бўлди. Одатда Лондон мери тўрт йилга сайланади, аммо Хоннинг олдинги ваколат муддати коронавирус пандемияси шароитида 2020 йилда сайловлар бекор қилинганлиги сабабли бир йилга узайтирилган эди. Сиёсатчи ушбу лавозимда яна уч йил фаолият юритади.