Пахта терими механизациясини 5 йилда 60%га етказиш режалаштирилмоқда. Уни 2016 йилда 80%га етказиш режалаштирилган эди
18 октябр 2021, 12:24

Пахта терими механизациясини 5 йилда 60%га етказиш режалаштирилмоқда. Уни 2016 йилда 80%га етказиш режалаштирилган эди

Президентнинг маълум қилишича, кейинги 5 йилда пахта терими механизацияси 15%дан 60 га етказилади. 2013 йилда бош вазир бўлган Шавкат Мирзиёев 2016 йилдан 80−90% пахта ҳосилини машинада теришга ўтилиши режалаштирилганини айтган эди. Бир неча йилдан буён мамлакатда пахта терими машиналарининг танқислиги кузатилмоқда.

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади
18 октябр 2021, 11:59

Сўх аэропорти тез кунларда фойдаланишга топширилади

Фарғона вилояти ҳокими Сўх туманида қурилиш ишлари якунланаётган янги аэропортни бориб кўрди. 7 гектар майдонда жойлашган аэродром лойиҳаси аввалига 12 млрд сўмга баҳоланган эди, қурилиш якуни бўйича бюджетдан 6,8 млрд сўм ажратилгани айтилмоқда.

Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади
18 октябр 2021, 11:31

Президентнинг ўз белгиси ва штандарти бўлади

Депутатлар давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандартини (байроғи) жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Улар сайланган президентга унинг қасамёдидан кейин топширилади.

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди
18 октябр 2021, 11:03

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди

БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.

Ўзбекистон ҳудудларида қанча аҳоли яшайди?
18 октябр 2021, 10:58

Ўзбекистон ҳудудларида қанча аҳоли яшайди?

1 октябрь ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида 4 млн 8 минг 843 киши яшаб келмоқда. Шунингдек, Фарғона вилоятида 3,8 млн киши, Қашқадарё вилоятида 3,3 киши истиқомат қилади. Тошкент шаҳрида 2,8 млн киши доимий яшамоқда.

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади
18 октябр 2021, 10:28

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.

6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар қурилади
18 октябр 2021, 10:09

6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар қурилади

2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, кейинги йилнинг 1 июлига қадар 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари ташкиллаштирилади.

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британияда ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади
18 октябр 2021, 09:56 1

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британияда ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳарбийлари Буюк Британиянинг Брекон шаҳрида ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида АҚШни ортда қолдириб, мезбонлардан кейинги 2-ўринни қўлга киритди. Мудофаа вазирлиги жамоаси мусобақада турли мураккаб шартлардан иборат 90 км масофани 37 соатда босиб ўтди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
17 октябр 2021, 16:03

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов терма жамоага қайтиши, Ўзбекистон U-14 чемпионати якунлари, Жалолиддин Машариповнинг дубли — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Самарқандда боғчадан гўштни ўғирламоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
17 октябр 2021, 11:56

Самарқандда боғчадан гўштни ўғирламоқчи бўлган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги боғчада ошпаз ва хўжалик ишлари мудири гўшт ўғирлаётганда ушланди. Улар бу ишни директорнинг топшириғи билан қилганини айтмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади
16 октябр 2021, 19:56

Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади

Президент қарори билан Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ташкил этилади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб ОТМда бастакор, санъатшунос ва овоз режиссёрлари тайёрланади.

Hair Boss лазерли эпиляция учун белгиланган нархдаги Benefit карталарини чиқарди
16 октябр 2021, 17:00

Hair Boss лазерли эпиляция учун белгиланган нархдаги Benefit карталарини чиқарди

Hair Boss студияси Benefit қизил карточкаси хизматларини таклиф қилади. Ушбу карта белгиланган ва бир йил давомида ўзгармайдиган нархда учта зонани лазерли эпиляция қилиш имкониятини беради.

COVID-19га қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилди
16 октябр 2021, 16:29

COVID-19га қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилди

Парламент комиссияси йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакциналар сотиб олиш учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилгани қайд этилди. 2021 йилда бу мақсадлар учун давлат бюджетида 3 трлн сўм захира шакллантирилган эди, лекин ушбу маблағ сарфлаб бўлинган.

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда
16 октябр 2021, 12:51 1

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда

Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.

Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган
16 октябр 2021, 12:48

Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган

Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинди.

Термизда Афғонистон делегацияси билан музокаралар бошланди
16 октябр 2021, 12:25

Термизда Афғонистон делегацияси билан музокаралар бошланди

Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегациянинг Термизга ташрифи кутилмоқда. Шанба куни у бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашади.

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ
16 октябр 2021, 12:03

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ

15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжиди портлатилди. Натижада 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев
16 октябр 2021, 11:28 4

«Президент бўлсам, мигрантлар солиққа ҳеч қачон тортилмайди» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеП номзоди ва амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «Миллий тикланиш» партияси номзоди Алишер Қодировнинг мигрантларни солиққа тортиш ҳақидаги таклифини танқид қилиб, «бу солиққа тортиладиган даромад эмаслигини» айтди. «Ишонтириб айтмоқчиманки, агар мен шу юртда раҳбар бўлиб ишласам, улар ҳеч қачон солиққа тортилмайди… Ҳам ўзини, ҳам оиласини боқаётган юртдошларимизга, фақат раҳмат айтиш керак», — деди у.

Нима тайёрлаймиз: турк таомлари
16 октябр 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: турк таомлари

Лахмажун, ясмиқли крем-шўрва, ревани ва симитлар, бурек ёки ёнғоқли пирог — Zira.uz турк ошхонасининг таомлари рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 октябр 2021, 21:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

«Толибон»нинг Aфғонистонда ўрмонларни кесиш ва ёғоч контрабандасини тақиқлагани, Италияда ишчиларга мажбурий COVID-сертификатлари жорий этилгани, LinkedIn ижтимоий тармоғининг Хитойдаги фаолиятини тўхтатиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг