Tashkent City боғига кириш бепул бўлди
14 октябр 2021, 11:38 1

Tashkent City боғига кириш бепул бўлди

Tashkent City боғига кириш 14 октябрдан бепул бўлди. Автотранспорт воситалари кириши бундан мустасно.

Қашқадарёда ўтган 9 ойда ЙТҲлар оқибатида 181 киши вафот этган
14 октябр 2021, 11:11

Қашқадарёда ўтган 9 ойда ЙТҲлар оқибатида 181 киши вафот этган

Қашқадарёда 9 ойда содир бўлган 369 та ЙТҲ оқибатида 181 киши вафот этган. Шундан 31 нафари вояга етмаган болалар бўлган. Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲлар Қарши шаҳри ҳамда Чироқчи ва Қарши туманларида содир бўлган.

Самарқандда Nexia ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 2 киши ҳалок бўлди
14 октябр 2021, 10:20

Самарқандда Nexia ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 2 киши ҳалок бўлди

Самарқандда катта тезликда кетаётган Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида автомашина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида машина салонида бўлган 2 йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди
14 октябр 2021, 09:53

Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Қашқадарёлик фуқаро Гулистонда беш кунлик чақалоғини 5000 доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 октябр 2021, 21:30

13 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган вакциналар, Google ва Microsoft Store операторининг Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши, МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида — «Газета.uz»нинг 13 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 октябр 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кувайтда аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилгани, Канаданинг 40 минг афғон қочқинини қабул қилиши, Францияда радиоактив чиқиндиларнинг Россияга олиб чиқилишига қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди
13 октябр 2021, 20:27

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ ва МДҲ саммитларида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14−15 октябрь кунлари ЕОИИ ва МДҲнинг видеоалоқа шаклидаги саммитларида нутқ сўзлайди.

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади
13 октябр 2021, 19:37

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
13 октябр 2021, 18:15

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилмоқда
13 октябр 2021, 16:44

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилмоқда

Жиноий жавобгарликка тортиш ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилишга доир қонун лойиҳаси қонунчилик палатасида кўриб чиқилмоқда.

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади
13 октябр 2021, 16:43

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
13 октябр 2021, 16:11

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

«Қонун бузилиши кузатилмаяпти». МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида
13 октябр 2021, 16:03

«Қонун бузилиши кузатилмаяпти». МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва амалдаги вазифаси бўйича фаолияти аралашиб кетмаётганлиги ҳақида фикр билдирар экан: «Қонун бузилиши кузатилмаяпти», — дея таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, МСК зарур ҳолатда ўзининг фикрларини билдираяпти ва номзодларнинг штаблари билан иш олиб бормоқда.

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари
13 октябр 2021, 14:58

Ким Чен Иннинг бир куни: ҳарбий техника кўргазмаси ва ҳарбийлар чиқишлари

КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳарбий кўргазмага ташриф буюриб, қуроллар ва танкларни кўздан кечирди ҳамда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилди.

207 та сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади
13 октябр 2021, 12:35

207 та сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади

Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди
13 октябр 2021, 12:01 1

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади
13 октябр 2021, 11:50

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган 1,2 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси СЭСга топширилди
13 октябр 2021, 11:45

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган 1,2 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси СЭСга топширилди

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси 1 млн 219 минг 510 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.

Тошкентдан «Ташморe»гача BRT йўлга қўйилади
13 октябр 2021, 11:19

Тошкентдан «Ташморe»гача BRT йўлга қўйилади

Тошкент вилояти ҳокимлиги Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан пойтахт ва Тошкент денгизи ўртасида 6,9 млрд сўмлик тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзолади.

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди
13 октябр 2021, 11:10

ЖССТ иммунитети заифлашганларни коронавирусга қарши такроран эмлашни тавсия қилди

ЖССТ экспертлари иммунитети заифлашган кишиларни коронавирусга қарши вакциналарнинг қўшимча дозаси билан эмлашни тавсия қилди. Чунки ушбу шахслар учун бирламчи эмлаш етарли бўлмаслиги мумкин ва уларда COVID-19 оғир кечиши хавфи юқори.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг