«Нархлар ўйнаб туради — бу ҳаёт». Бектемир ҳокими «Қўйлиқ» кўчирилиши ҳақида
16 декабр 2021, 12:09

«Нархлар ўйнаб туради — бу ҳаёт». Бектемир ҳокими «Қўйлиқ» кўчирилиши ҳақида

Пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокими Тапил Махамадзияев «Қўйлиқ» улгуржи бозори Food City мажмуасига босқичма-босқич кўчишини тасдиқлади. «Food City`да шундоқ шароитлар яратилганки, бунақа шароит Ecobozor`да ҳам йўқ. «Қўйлиқ»да асфалтда ўтириб сотгандан кўра, ўша ерга обориб сотган маъқул», — деди у.

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин
16 декабр 2021, 10:29 1

TikTok тармоғига ўзбек тили қўшилиши мумкин

Комил Алламжонов ТikTok компанияси вице-президенти Тео Бертрамга тармоқни Ўзбекистон қадриятлари ва минталитетига мослаш таклифини билдирди. Компания масъуллари эса унинг таклифларини инобатга олиниши қаторида, TikTok`га ўзбек тилини ҳам киритишга тайёрлигини маълум қилган. Тармоқ ҳануз узилишлар билан ишлаяпти.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 декабр 2021, 23:09

Жаҳон янгиликлари дайжести

Гонконгдаги Жаҳон савдо марказида катта ёнғин содир бўлгани, КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг укаси вафот этгани, Бразилияда мэр ва депутат парк тақдири ҳақидаги баҳсни рингдаги дуэль орқали ҳал қилгани, Японияда коронавируснинг омикрон штаммига чалинишга доир 15 та янги ҳолат аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 декабр 2021, 22:00

15 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қашқадарёда ер тагидан чиқаётган тутун, «Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаганлар, Нурафшондаги ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмагани, ноябрда инфляцион кутилмалар ошгани сабаблари, Ўзбекистонда йиғилиб қолган 4 млн тонна радиоактив чиқинди, тез фурсатларда умра сафарига рухсат берилиши ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 15 декабрдаги энг муҳим хабарлар дайжестида.

Контракт тўловларини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди
15 декабр 2021, 21:56

Контракт тўловларини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

ОТМ бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.

50 минг ва 100 минг сўмлик янги банкноталар 22 декабрдан муомалага чиқарилади
15 декабр 2021, 19:37

50 минг ва 100 минг сўмлик янги банкноталар 22 декабрдан муомалага чиқарилади

Янги кўринишдаги 50 минг сўм ва 100 минг сўм бўлган банкнотлар 22 декабридан муомалага чиқарилиши маълум қилинди. Ушбу янги банкноталар 2017 йил намунасидаги 50 минг сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 минг сўмлик банкнотлар билан параллел равишда муомалада бўлади.

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш
15 декабр 2021, 19:29

Президентнинг Жанубий Кореяга давлат ташрифининг асосий мавзулари — «яшил иқтисодиёт» ва рақамлаштириш

16−18 декабрь кунлари Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида «яшил» иқтисодиёт, рақамлаштириш, инновациялар ва юқори технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади
15 декабр 2021, 19:12

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Сенат 2022 йилги давлат бюджетини маъқуллади. Унга кўра, келгусида йилда мамлакат ЯИМ ўсиш суръатлари 6 фоиз, инфляция эса 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджетидан ижтимоий соҳага жами 74,6 трлн ажратилиши кўзда тутилган.

Аскар Акаев Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасида сўроқ қилинди
15 декабр 2021, 18:06

Аскар Акаев Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасида сўроқ қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев «Қумтор» иши бўйича гувоҳ сифатида Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига чақирилди. Сўроқ тафсилотлари ошкор қилинмади.

Яқин вақт ичида умра сафарига рухсат берилиши мумкин — Мусулмонлар идораси
15 декабр 2021, 17:36

Яқин вақт ичида умра сафарига рухсат берилиши мумкин — Мусулмонлар идораси

Яқин вақтларда пандемия бошланишидан аввал умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун зиёрат қилиш имкониятлари яратилиши мумкин. Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони муассасалари билан музокаралар олиб борган.

Термиздаги гуманитар ёрдам юк машиналарда Афғонистонга жўнатилди
15 декабр 2021, 17:35

Термиздаги гуманитар ёрдам юк машиналарда Афғонистонга жўнатилди

Октябрь-ноябрь ойларида Термизга етказилган 40 тоннага яқин инсонпарварлик юки БМТ Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан юк машиналарида Афғонистонга жўнатилди.

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди
15 декабр 2021, 17:13

Долларнинг расмий курси беш кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,85 сўмга пасайиб, 10 830,15 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Bank Apelsin ва «Ҳудудгазтаъминот» ўртасида меморандум имзоланди
15 декабр 2021, 17:00

Bank Apelsin ва «Ҳудудгазтаъминот» ўртасида меморандум имзоланди

«Худудгазтаъминот» АЖ ва Bank Apelsin ўртасидаги меморандум табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланганлик учун тўловларнинг ўз вақтида тўланишини такомиллаштиришга қаратилган.

Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқиндилар йиғилиб қолган
15 декабр 2021, 16:09

Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқиндилар йиғилиб қолган

Совет Иттифоқи давридаги уран конлари фаолияти натижасида Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолган. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 240 миллион, Қирғизистонда 132 миллион, Тожикистонда эса 42 миллион тоннани ташкил қилади.

Давлат бюджети харажатларини бир йил ичида учинчи марта ошириш маъқулланди
15 декабр 2021, 15:38

Давлат бюджети харажатларини бир йил ичида учинчи марта ошириш маъқулланди

Қонунчилик палатаси йил давомида учинчи марта давлат бюджети харажатларини оширишни маъқуллади. Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, экспорт соҳаларини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа соҳалар учун 2,2 трлн сўм ажратилмоқда. Тузатишлар уч ўқишдаёқ қабул қилинди.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди
15 декабр 2021, 13:22

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.

Фарғонада «Cobalt» билан тўқнашган «Damas» ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди
15 декабр 2021, 12:42

Фарғонада «Cobalt» билан тўқнашган «Damas» ҳайдовчиси машина ичида ёниб кетди

Марғилонда «Damas» ҳайдовчиси чапда бурилиш вақтида тўғридан келаётган «Cobalt» машинасини ўтказиб юбормагани натижасида авария содир бўлгани айтилмоқда. Бунинг оқибатида эса «Damas» автомобилида ёнғин юзага келган ва ҳайдовчи машина ичида вафот этган.

Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун юзасидан изоҳ берилди
15 декабр 2021, 12:07

Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун юзасидан изоҳ берилди

Чироқчи тумандаги Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер остидан олов ва тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарларга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида юзага келган. Ҳолат геологлар ёрдамида ўрганилмоқда.

«Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган шахсларга жиноят иши очилди
15 декабр 2021, 10:34

«Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган шахсларга жиноят иши очилди

Қорақалпоғистонда тўрт киши «Қизил китоб» га киритилган 14 та жайрон ва 5 дона ёввойи қўённи овлагани аниқланди. Улар табиатга 190 млн сўмлик зарар етказгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?
15 декабр 2021, 10:25

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?

Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг