«Қизил китоб» га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган шахсларга жиноят иши очилди

Қорақалпоғистонда тўрт киши «Қизил китоб» га киритилган 14 та жайрон ва 5 дона ёввойи қўённи овлагани аниқланди. Улар табиатга 190 млн сўмлик зарар етказгани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёдаги қишлоқ ҳудудида ер тагидан чиқаётган тутун юзасидан изоҳ берилди

Чироқчи тумандаги Хўжа Абдужаббор қишлоғида ер остидан олов ва тутун чиқаётгани ҳақидаги хабарларга Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ушбу ҳолат ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида юзага келган. Ҳолат геологлар ёрдамида ўрганилмоқда.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари кескин ошди. Бунга нима сабаб бўлди?

Келгуси 12 ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари мос равишда 16,5 фоиз ва 15,6 фоизгача ошди. Респондентлар ёқилғи нархларининг ошиши ва сўмнинг қадрсизланишини умумий нархлар даражасининг кутилаётган ўсишига таъсир этувчи асосий омил сифатида келтирмоқда.

Давлат бюджети харажатларини бир йил ичида учинчи марта ошириш маъқулланди

Қонунчилик палатаси йил давомида учинчи марта давлат бюджети харажатларини оширишни маъқуллади. Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, экспорт соҳаларини қўллаб-қувватлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва бошқа соҳалар учун 2,2 трлн сўм ажратилмоқда. Тузатишлар уч ўқишдаёқ қабул қилинди.

Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқиндилар йиғилиб қолган

Совет Иттифоқи давридаги уран конлари фаолияти натижасида Ўзбекистонда 4 миллион тонна радиоактив чиқиндилар тўпланиб қолган. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 240 миллион, Қирғизистонда 132 миллион, Тожикистонда эса 42 миллион тоннани ташкил қилади.

Термиздаги гуманитар ёрдам юк машиналарда Афғонистонга жўнатилди

Октябрь-ноябрь ойларида Термизга етказилган 40 тоннага яқин инсонпарварлик юки БМТ Қочқинлар бўйича агентлиги томонидан юк машиналарида Афғонистонга жўнатилди.

Яқин вақт ичида умра сафарига рухсат берилиши мумкин — Мусулмонлар идораси

Яқин вақтларда пандемия бошланишидан аввал умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун зиёрат қилиш имкониятлари яратилиши мумкин. Бу бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Саудия Арабистони муассасалари билан музокаралар олиб борган.

Аскар Акаев Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасида сўроқ қилинди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев «Қумтор» иши бўйича гувоҳ сифатида Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига чақирилди. Сўроқ тафсилотлари ошкор қилинмади.