Шифохоналарда юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари ва тиббий карталар сони қисқартирилди
1 феврал 2022, 11:50

Шифохоналарда юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари ва тиббий карталар сони қисқартирилди

1 февралдан тиббиёт муассасаларида юритиладиган тиббий ҳисоб журналлари 26 тадан 14 тагача қисқартирилди, улардан 10 таси соддалаштирилди. Шунингдек, 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар ҳам 14 тагача қисқартирилди. «Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини беморларни даволашга йўналтиради», — дейилади ССВ хабарида.

Шахмат федерациясида можаро. Антикоррупция агентлиги Malibu сотилиши ва клубга пул ўтказилишини текширмоқда
1 феврал 2022, 11:26

Шахмат федерациясида можаро. Антикоррупция агентлиги Malibu сотилиши ва клубга пул ўтказилишини текширмоқда

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Malibu автомобилининг шубҳали сотилиши ва Шахмат федерациясидан 1,8 млрд сўмдан ортиқ маблағнинг федерация раҳбарининг биринчи ўринбосари, истеъфодаги ДХХ генерали Ҳусан Турдиалиев директор бўлган хусусий шахмат клубига ўтказилишини ўрганмоқда. Шахматчи Сергей Қаюмов «Ҳусан Турдиалиевнинг сўнгги 20 йилдаги диктатураси» ҳақида гапирган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова федерация раҳбарининг биринчи ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари АҚШга кетишига сабаб бўлганини маълум қилди.

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда
1 феврал 2022, 11:11

Ковид ва пневмония билан касалланиш статистикаси пасайиб бормоқда

22 январдан бери коронавируснинг кунлик ҳолати камайиб бормоқда — душанба куни вирус 1015 кишида аниқланди. Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари ортган, вилоятларда эса камайган. Қолаверса, 196 нафар фуқарода пневмония қайд этилди.

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган
1 феврал 2022, 10:49

2022 йилда пойтахтга $3,8 млрдлик инвестиция жалб қилиниши режалаштирилган

2022 йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 3,8 млрд долларлик 738 та лойиҳани амалга ошириш режа қилинган. Шундан 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзидаёқ ишга тушиши, бунинг натижасида 27 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Президент Тошкентнинг молиявий ва иқтисодий имкониятлар кенглигини, ҳар бир туманга қўшимча 100 млн доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди
1 феврал 2022, 10:20

Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди

1 февраль куни эрталаб Фарғона вилоятининг Қува савдо комплексида 25 та кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди
1 феврал 2022, 10:04

5 йилда президент Халқ қабулхоналарига 5,7 млндан ортиқ мурожаат келиб тушди

2017−2021 йиллар давомида президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 5 млн 780 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Шундан 3 млн 288 мингдан ортиғи қаноатлантирилган.

Тошкентда Инсон қадри индекси жорий этилади
1 феврал 2022, 09:17

Тошкентда Инсон қадри индекси жорий этилади

Тошкент маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш орқали пойтахтда инсон қадри индекси жорий қилинади. Президент индекс мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий асосланган тизим яратишни буюрди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
31 январ 2022, 22:13

Жаҳон янгиликлари дайжести

Британия ҳукуматининг Россия компаниялари ва жисмоний шахслари активларини музлатиб қўйиши мумкинлиги, ОИВга чалинган Жанубий Африка фуқаросида коронавируснинг 21 мутацияси аниқлангани, Польша Миллий хавфсизлик бюросининг Украинага ҳарбий ёрдам жўнатилишини тасдиқлагани, Европа Иттифоқи Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилган тақдирда қайси давлатлардан газ олиб келишни муҳокама қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 январ 2022, 22:00

31 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пекин қишги Олимпиадаси очилишида қатнашадиган Шавкат Мирзиёев, UZIMEI`ни «бюрократик ва ноқулай», деб атаган Жаҳон банки эксперти, 100 мақсадни жамлаган Тараққиёт стратегияси, 2021 йилда импорт қилинган $588 млнлик «иномарка» лар, шовқинга қарши курашни тартибга солишни таклиф қилган Адлия вазирлиги, янги тайинланган ҳокимлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Президент 63 нафар маҳкумни афв этди
31 январ 2022, 20:27

Президент 63 нафар маҳкумни афв этди

Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди. Уларнинг икки нафари 60 ёшдан ошган шахслар ҳисобланади.

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вақтинчалик тўхтатилди
31 январ 2022, 19:38

Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вақтинчалик тўхтатилди

Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган мақбул ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вақтинча тўхтатилди. Бунга иккиламчи бозор учун кредитларга талаб юқори бўлганлиги боис ОТБнинг 150 млн долларлик маблағлари муддатидан олдин ўзлаштирилиши сабаб қилиб кўрсатилди.

Тошкентдаги ДХМлар ID-карталарни расмийлаштиришни бошлади
31 январ 2022, 19:35

Тошкентдаги ДХМлар ID-карталарни расмийлаштиришни бошлади

Энди ID-картани ички ишлар бўлимларидан ташқари Тошкент шаҳрининг туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин.

2021 йилда Ўзбекистон автомобиль бозорида ҳолат қандай бўлди?
31 январ 2022, 19:28

2021 йилда Ўзбекистон автомобиль бозорида ҳолат қандай бўлди?

2021 йилда мамлакат бўйлаб 691,9 мингта автотранспорт воситалари олди-сотдиси амалга оширилган. Бу 2020 йилга нисбатан 12 фоизга кўпроқ ҳисобланади. Шундан 194,4 мингтасини енгил автомобиллар ташкил этган. Шунингдек, ўтган йилда Ўзбекистонда жами 13 мингта «иномарка» сотилган ва уларнинг ярмидан кўпи Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган.

3−4 февраль кунлари Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади
31 январ 2022, 18:42

3−4 февраль кунлари Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун, иккита халқаро ҳужжатни ратификация қилиш масаласи ва қатор қонунларга ўзгартириш киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, 2021 йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи эшитилади.

«UZIMEI бюрократик ва ноқулай тизим» — Жаҳон банки иқтисодчиси
31 январ 2022, 18:16 1

«UZIMEI бюрократик ва ноқулай тизим» — Жаҳон банки иқтисодчиси

Жаҳон банки иқтисодчиси Винаяк Нагараж Ўзбекистонда UZIMEI мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш тизимини «бюрократик, ноқулай ва фуқаролар учун фойдасиз», деб атаб, у «Ўзбекистонни орқага тортаётганини» таъкидлади. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев эса давлат органлари ўз вазифасини бажара олмагани учун ушбу тизимни «икки карра телефон солиғи» деб ҳисоблайди. Блогер Шаҳноза Соатова эса тизимнинг «бети қаттиқ» эканлигини айтди. UZIMEI оператори танқидларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрди.

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
31 январ 2022, 18:13

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Тошкент ҳокимлиги бинолар ёшини кўрсатувчи интерфаол харитани ишга туширди
31 январ 2022, 17:17

Тошкент ҳокимлиги бинолар ёшини кўрсатувчи интерфаол харитани ишга туширди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахт бинолари ёшини аниқлашга ёрдам берувчи Age Tashkent порталини ишга туширди. Сайт орқали шаҳардаги бинолар қурилган сана, уларнинг тури ва бошқа маълумотларни олиш мумкин.

Долларнинг расмий курси пастлади
31 январ 2022, 16:30

Долларнинг расмий курси пастлади

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,30 сўмга пасайиб, 10 804,86 сўмни ташкил этди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди. Ушбу ўзгаришлар 1 февралдан кучга киради.

Зарарли ва ёқимсиз ҳидларни ҳуқуқий тартибга солиш таклиф этилмоқда
31 январ 2022, 16:22

Зарарли ва ёқимсиз ҳидларни ҳуқуқий тартибга солиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлигининг қайд этишича, қонунчиликда ёқимсиз ҳидлар ва уларни тартибга солувчи нормалар ўз аксини топмаган, шу сабабли атроф-муҳитни ифлослантирувчи чиқиндилар билан бир қаторда, ҳид таъсирининг рухсат этилган максимал даражасини ҳуқуқий тартибга солиш зарурияти мавжуд. Вазирлик ушбу масала юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, уларни маъсул идораларга киритди.

Азамат Файзиев Нурота туманига ҳоким бўлди
31 январ 2022, 15:30

Азамат Файзиев Нурота туманига ҳоким бўлди

Президент Администрацияси шўъба бош мутахассиси Азамат Файзиев Нурота тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими 27 январь куни Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг