Навоий вилоятининг Нурота туманига Файзиев Азамат Исматович ҳоким этиб тайинланди. Мазкур масала 31 январь куни халқ депутатлари Нурота тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 33-сессиясида кўриб чиқилган ва депутатлар маъқуллаган.

Азамат Файзиев бунга қадар президент администрацияси Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Шу вақтгача туман ҳокими лавозимида ишлаган Умарбек Халилов 27 январдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилганди.