ID-картани ички ишлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари билан бир қаторда пойтахт ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларидаги Давлат хизматлари маркази (ДХМ) орқали ҳам қўлга киритиш мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Расмийлаштириш бўйича хизмати Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Янгиҳаёт, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Олмазор туманлари ДХМлари, қолаверса, Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар ДХМ орқали кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, январь бошида ДХМларда ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш мумкинлиги маълум қилинганди. Йил охирига келиб, бундай имконият барча ДХМларда пайдо бўлиши айтилганди.