Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев
11 феврал 2022, 14:59

Мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги шарт — Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳридаги мактаб ва боғчалар олдида автомобиль ҳаракатининг максимал тезлиги 30 км/соатдан ошмайди. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди. Қолаверса, айрим гавжум кўчаларда эса ҳозирги 70 км соатдан 60 кмгача тушириш зарурати борлиги таъкидланди.

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди
11 феврал 2022, 14:45

Тошкентдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига жисмоний зўравонлик қилингани аниқланди

Тошкент шаҳридаги 21-сонли меҳрибонлик уйидаги болага тарбиячи томонидан жисмоний тазйиқ қилиб келинаётганлиги аниқланди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган ва тарбиячини вақтинчалик ишдан четлатиш учун ХТВга хат киритган.

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади
11 феврал 2022, 14:39

Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилади

Президент Тошкент шаҳрининг 602 та чорраҳасидан 111 тасидагина рақамли бошқарув мавжудлиги, бошқа шаҳарларда эса бундай тизим умуман йўқлигини танқид қилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкентда йўл ҳаракатини рақамли бошқариш тизими тўлиқ пойтахт ҳокимияти тасарруфига ўтказилиши айтилди.

Андижон вилоятидаги тиббиёт марказида юз берган портлашда бир киши қурбон бўлди
11 феврал 2022, 14:33

Андижон вилоятидаги тиббиёт марказида юз берган портлашда бир киши қурбон бўлди

ФВВнинг аниқлик киритишича, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тиббиёт марказида рўй берган портлаш оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани айтилди
11 феврал 2022, 14:31

Жиззахда Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олингани айтилди

Жиззахлик фуқаро Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирганликда гумон қилинмоқда. У хориждалигида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотининг ғоявий таъсирига тушиб қолиб, ватанга қайтгач, ўндан ортиқ тенгқурларига ташкилот ғояларини тарғиб қилгани айтилмоқда. Фуқаро ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин
11 феврал 2022, 14:26

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизациялашни молиялаштиришда иштирок этиши мумкин

«Газпромбанк» Самарқанд аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасини молиялаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди
11 феврал 2022, 13:13

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ портлаши юз берди. 7 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилади
11 феврал 2022, 13:06

Йўл ҳаракати қоидалари янгидан ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракати қоидалари халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилишини маълум қилди. Қоидабузар ҳайдовчиларга балл ҳисоблаб борилади, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. «Ҳар йили 500 минг киши ҳайдовчилик гувоҳномасини олса, улардан 25 фоизи машғулотларга қатнашмайди» деди президент ва ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Андижонда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурланган ҳолатни Бош прокуратура кўриб чиқади
11 феврал 2022, 13:02 1

Андижонда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурланган ҳолатни Бош прокуратура кўриб чиқади

Андижон вилояти Марҳамат туманида ўқитувчилар ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилинган ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ўрганиш ишларини якунлади. Натижада туман ҳокимлиги ташаббусига асосан ташкил этилган мазкур тадбирга қонуний баҳо бериш учун ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент
11 феврал 2022, 12:35

2021 йилда авария сабаб 2,5 мингга яқин одам вафот этди — президент

2021 йилда Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, унда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Авариялар оқибатида 2,5 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, шундан 263 нафар ёш бола ҳисобланади. Президент видеоселекторда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ЙХҲБ бошлиқларини ишдан олишга кўрсатма берди.

Ўзбекистон АҚШдан Puma 3 AE ҳарбий дронларини сотиб олади
11 феврал 2022, 12:32

Ўзбекистон АҚШдан Puma 3 AE ҳарбий дронларини сотиб олади

Ўзбекистон Американинг AeroVironment компаниясидан разведка ишларини амалга оширувчи енгил RQ-20B Puma 3 AE дронларини сотиб олади. Умумий қиймати 8,54 млн долларлик шартнома бўйича ишлар 2022 йил 30 ноябрига қадар тугатилади. Shephard Defence Insight сайти ҳисоб-китобларига кўра, шартнома доирасида Ўзбекистонга 40 га яқин дрон етказиб берилиши мумкин.

Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилади
11 феврал 2022, 12:14

Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилади

Президент қарорига кўра, Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Наманганда шоирга ҳайкал ўрнатилади. Унинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш учун ДХХ ва Россиядаги тегишли архив материаллари билан танишишга шароит яратилади. Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номи берилади.

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади
11 феврал 2022, 11:21 1

Президент биринчи марта йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказади. Бу давлат раҳбари раислигида айнан шу масалага бағишланган биринчи йиғилиш бўлади. Куни кеча Avtotest ва Autodriver асосчиси Комил Алламжонов «йўлларда ЙТҲ сони ва ўлим сонини қисқартириш учун» кураш бошлаганини маълум қилган эди.

Демократия индекси рейтингида Ўзбекистон 150-ўринни эгаллади
11 феврал 2022, 11:15

Демократия индекси рейтингида Ўзбекистон 150-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Economist Intelligence Unit`нинг «Демократия индекси» да 150-ўринни эгаллади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мамлакатда демократия билан боғлиқ вазиятда ҳеч қандай ўзгаришлар қайд этилмаган, у «авторитар режимлар» гуруҳида қолмоқда.

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди
11 феврал 2022, 10:51

Ўзбекистонда 733,8 минг киши бустер доза билан эмланди

Санитария-эпидемиология хизмати ҳозиргача бустер доза олиши мумкин бўлган 5,2 млн нафар фуқародан 733,8 минг нафари ушбу доза билан эмланганини маълум қилди. Таъкидланишича, бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиши мумкин. «Бустер доза билан эмланиш „альфа“, „дельта“, „омикрон“ штаммидан ҳимоя қила олади», — дейилади хабарда.

65% аҳоли олий таълимга ишонмайди деган сўров натижаларини ўқиганмиз — Абдуқодир Тошқулов
11 феврал 2022, 10:50

65% аҳоли олий таълимга ишонмайди деган сўров натижаларини ўқиганмиз — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов аҳолининг 65 фоизи олий таълимга ҳалиям ишонмаслиги ҳақида сўровларни кўрганлигини таъкидлади. Вазир соҳада коррупция камайган бўлса-да, тизим атрофида фирибгарлар кўпайганлигини қайд этди. «Халқ, раҳбарият олий таълимнинг „ювелир“ даражада тоза бўлишини хоҳлайди», — деди у.

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди
11 феврал 2022, 10:25

Ўзбекистон 2021 йил декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олди

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши Ўзбекистон 2021 йилнинг ноябрь ойида 21,5 тонна олтин сотиб, декабрь ойида 8,4 тонна олтин сотиб олганини маълум қилди. Марказий банк маълумотларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон олтин захираси миқдори 11,6 трой унцияни, унинг қиймати эса 20,94 млрд долларни ташкил этади.

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди
11 феврал 2022, 10:20

Ковиднинг кунлик статистикаси 625 тагача камайди

Пайшанба куни 625 кишининг коронавирусга топширган тест таҳлилида мусбат натижа қайд этилди, бу бир кун олдинги кўрсаткичга қараганда 67 тага кам. Қолаверса, кун давомида 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Вирус асоратлари оқибатида 2 киши вафот этди.

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади — Республика таълим маркази
11 феврал 2022, 09:33

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади — Республика таълим маркази

Мактабларда она тили дарсликлари турли грамматик қоидалардан имкон қадар тозаланади, деб хабар берди Республика таълим маркази. Қолаверса, бундан кейин «ўтимли ва ўтимсиз феъллар», «воситали-воситасиз тўлдирувчилар», «феъл кесим ва от кесим», «сифатловчи-сифатланмиш» ва шу каби мавзулар она тили дарсликларидан чиқариб ташланади. Шунга мувофиқ, келгусида ДТМ тестларининг баҳолаш мезонлари ҳам ўзгаради.

«Керак бўлса йиғлайсизлар». Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш тафсилотлари
10 феврал 2022, 23:33

«Керак бўлса йиғлайсизлар». Ўқитувчилар узр сўраган йиғилиш тафсилотлари

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ота-оналардан кечирим сўрашга мажбур қилинган ўқитувчилар йиғилиш тафсилотларини сўзлаб берди. Уларнинг айтишича, ота-оналар билан учрашув сценарий асосида ўтган, бунда улар саҳнага чиқиб, ўз фанларини ёмон ўргатганликлари учун узр сўрашлари керак эди. «Керак бўлса йиғлашимизни айтишди», — дейди педагоглардан бири.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг