Бугун, 11 февраль куни, соат 11:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги «Қоракўрпа» маҳалласида тиббий клиникада газ-ҳаво аралашмаси чақнаши рўй берди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Натижада дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Воқеа жойида ҳозирда ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда. ФВВ ҳолат бўйича батафсил маълумотни яқин вақт ичида беришга ваъда берди.