Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида 10 февраль куни президент қарори қабул қилинди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

Қарорга кўра, Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилади. Шунингдек, Тошкент ва Наманган шаҳарлардаги кўчаларга Усмон Носир номи берилади.

Шунингдек, шоир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлашда Усмон Носир ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш учун ташкилий гуруҳга Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун шароит яратилади.

Умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган «Унутмас мени боғим» мавзуида иншолар танлови ўтказилади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Наманганда Усмон Носир номи билан аталган кўча борлигига эътибор қаратди. Наманган шаҳридаги Усмон Носир кўчаси Бобур хиёбонига туташади.