Фарғонада тадбиркорга автомобиль йўналишини бириктириб бермоқчи бўлган бош инспектор ушланди
15 феврал 2022, 13:27

Фарғонада тадбиркорга автомобиль йўналишини бириктириб бермоқчи бўлган бош инспектор ушланди

Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ходими тадбиркорга Фарғона шаҳридаги 30-автомобиль йўналишини 1 500 доллар эвазига 3 йилга бириктириб беришни ваъда қилган. Шундан 1 000 долларини олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди
15 феврал 2022, 13:05

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Ҳукумат ер участкаларини хусусийлаштириш бўйча регламентни тасдиқлади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Қашқадарёда 7 туп қайрағочни кесган шахслар 2,7 млн сўм жаримага тортилди
15 феврал 2022, 12:30

Қашқадарёда 7 туп қайрағочни кесган шахслар 2,7 млн сўм жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 23-сонли мактаб ҳудудида ноқонуний равишда 7 туп қайрағоч дарахти кесилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарлар 2,7 млн сўм жаримага тортилди, қолаверса, 592 минг сўмлик зарар ҳам қўлланилди.

Самарқанд вилояти прокурори ўзгарди
15 феврал 2022, 12:22

Самарқанд вилояти прокурори ўзгарди

2020 йил октябридан Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.

Тошкентда пневматик милтиқ билан мушук ва итларни овлаган эркак 15 суткага қамалди
15 феврал 2022, 12:08

Тошкентда пневматик милтиқ билан мушук ва итларни овлаган эркак 15 суткага қамалди

Тошкентнинг Миробод туманида пневматик милтиқ ёрдамида мушук ва итларни овлаб келган эркакка МЖТКнинг ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ва қуроллардан ноқонуний фойдаланиш моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У 15 суткага маъмурий қамоққа олинди.

Юнусободда дарахтлар таги бетонлаб кетилган ҳолат юзасидан жиноят иши очилди
15 феврал 2022, 11:28

Юнусободда дарахтлар таги бетонлаб кетилган ҳолат юзасидан жиноят иши очилди

3 февраль куни пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлаганди. Юнусобод туман прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Гумонланувчилар максимум 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Фарғона водийсидаги метан заправкалар вақтинча фаолиятини тўхтатади
15 феврал 2022, 11:22

Фарғона водийсидаги метан заправкалар вақтинча фаолиятини тўхтатади

Фарғона водийсида метан заправкалар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль 06:00 га қадар ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади. «Ўзтрансгаз» компанияси бундан мақсад совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга корхоналарни барқарор табиий газ билан таъминлаш эканлигини таъкидлаган.

Президент электромобиллар тармоғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга кўрсатма берди
15 феврал 2022, 11:12

Президент электромобиллар тармоғини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга кўрсатма берди

Уч ой ичида Ўзбекистонда электромобил тармоғини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши кутилмоқда. Президент электромобиллар учун бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, уларга техник талаб ва стандартларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.

14 февралда коронавирус аниқланганлар сони 300 нафардан сал ошди
15 феврал 2022, 10:49

14 февралда коронавирус аниқланганлар сони 300 нафардан сал ошди

Душанба куни Ўзбекистонда 302 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этган (олдинги кун 322 та ҳолат). 57 киши пневмонияга чалинган (61 киши). Яна 3 киши коронавирусдан вафот этди.

Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш учун траст жамғарма ташкил этилади
15 феврал 2022, 10:25

Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш учун траст жамғарма ташкил этилади

Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши доирасида мусодара қилинган активларни қайтариш учун БМТнинг кўптомонлама траст жамғармаси ташкил этилади. Адлия вазирлиги маблағлар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланишини маълум қилди. Шунингдек, Франциядан яна 10 млн доллар қайтарилди, қолаверса, 131 млн долларлик активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди
15 феврал 2022, 10:22

Uzbekistan Airways узоқ масофага мўлжалланган илк A321LR ҳаво кемасига эга бўлди

Uzbekistan Airways компанияси узоқ масофага учувчи Airbus A321neo (LR) ҳаво кемасини қабул қилиб олди. 188 йўловчига мўлжалланган самолёт LEAP-1A двигателлари билан жиҳозланган. Йил охиригача яна тўртта самолёт етказиб берилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи мураббийи вафот этди
15 феврал 2022, 10:04

Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи мураббийи вафот этди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи мураббийи Рустам Акрамов 73 ёшида вафот этди. У 1992−1994 йиллардаги фаолияти давомида жамоа билан Марказий Осиё чемпионати ва 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ғалаба қозонган. Кейинги икки йилда эса Ҳиндистон терма жамоасини бошқарган.

Космонавтлар майдонидаги реконструкция рухсатсиз бошланган
15 феврал 2022, 09:55

Космонавтлар майдонидаги реконструкция рухсатсиз бошланган

Маданий мерос агентлиги космонавт Владимир Жанибеков ҳайкали атрофидаги мармар плиталар рухсатсиз демонтаж қилинаётганини маълум қилди. Ҳокимият топшириғига асосан уни реконструкция қилаётган «Mimar Group» компанияси эса огоҳлантириш олди. Иш тўхтатилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 феврал 2022, 22:58

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина атрофида содир бўлаётган энг сўнгги ҳодисалар, Россия давлат Думасининг Донбасс ва Луганск республикаларини тан олиш масаласини кўриб чиқиши, G7 давлатларининг Россия иқтисодиётига қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилгани, Штайнмайернинг иккинчи муддатга Германия президенти этиб сайлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент
14 феврал 2022, 22:21

UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент

Президент топшириғига мувофиқ, UzAuto Motors компанияси ўз мижозларига автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома юбориши керак.

14 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 феврал 2022, 22:00

14 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Импорт автомобиллар учун божхона божи 2 бараварга пасайтирилиши, UzAuto Motors автомобилларига олдиндан тўлов 50 фоизгача камайтирилиши, мартда Тошкентга келадиган Туркия президенти, Андижонда узрбозлик ортидан ишдан бўшатилган туман ҳокими ўринбосари ҳамда ҳайфсан олган ҳоким, дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган хорижий ОТМларнинг топ-1000 талиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
14 феврал 2022, 19:14

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди

Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (39 ёш) март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади. Унинг номзоди Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи «Туркманистон демократик партияси» номидан кўрсатилган.

Президент импорт автомобиллар учун божхона божини 2 бараварга пасайтириш бўйича кўрсатма берди
14 феврал 2022, 18:57

Президент импорт автомобиллар учун божхона божини 2 бараварга пасайтириш бўйича кўрсатма берди

Президент душанба кунги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади
14 феврал 2022, 18:34

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади

Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади
14 феврал 2022, 18:23 1

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг