Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди — Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари
16 феврал 2022, 16:40

Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди — Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари

«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак қўшилди ва чорраҳалардан бири ўзгартирилди.

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади
16 феврал 2022, 16:39

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев чорвачилик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берди. Бу мақсадларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Ундан ташқари, соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди
16 феврал 2022, 16:30

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

«3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмадим». Тошкент ҳокими ҳомийлик, Akfa ва Artel ҳақида
16 феврал 2022, 16:23 1

«3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмадим». Тошкент ҳокими ҳомийлик, Akfa ва Artel ҳақида

Тошкент ҳокими олдин ишлаган компаниялари Artel ва Akfa томонидан шаҳарга кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдами ҳақидаги саволлардан чарчаганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компаниялар баъзи активларини сотиб, маблағларни шаҳардаги лойиҳаларга ҳомийлик қилишга йўналтирмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қилган савоб ишлари ҳақида ҳеч кимга айтмаганлигини, бу ҳақида афсусланишини билдирди. «3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг бир сўм пулига ҳам хиёнат қилганим йўқ», — деди у.

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
16 феврал 2022, 15:52

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси
16 феврал 2022, 15:39

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси

Дин ишлари бўйича қўмита айрим диний соҳа вакиллари Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсатини нотўғри тушуниши ва баҳолашини, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилишини таъкидлади. Олдинроқ Тошкент шаҳар имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов адлия вазири Русланбек Давлетовнинг «дўзахга кириш-кирмаслик танловини одамларнинг ўзига қўйиб беринглар» деган сўзларига қарши чиққан эди.

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда
16 феврал 2022, 13:16

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилади. Инспекция Давлат бюджети маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида ишлайди.

Ғафур Ғулом боғини ёзда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
16 феврал 2022, 12:06

Ғафур Ғулом боғини ёзда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда

Ғафур Ғулом боғини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакилининг айтишича, боғни 2022 йил ёзида очиш режалаштирилмоқда. Унинг сўзларига кўра, лойиҳага 4 млн доллар сармоя киритилган. Аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев компанияни сармоявий мажбуриятларни бажармаётгани учун танқид қилган эди.

Бухоро нефть базасида 22 млрд сўмдан ошиқ хато-камчиликлар аниқланди
16 феврал 2022, 11:41

Бухоро нефть базасида 22 млрд сўмдан ошиқ хато-камчиликлар аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» томонидан амалга оширилган текширувларда «Бухоро нефть базаси»да 22 млрд 58 млн сўмлик хато-камчиликлар аниқланди. Ҳолатларнинг асосий қисми базанинг собиқ бош ҳисобчиси иштирокида амалга оширилгани айтилмоқда. Шунингдек, нефть базасида 5,5 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашуви, қариндош-уруғчилик ва 3,4 млрд сўмлик талон-тарож қилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаевнинг натижаси инобатга олинмади
16 феврал 2022, 11:34

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаевнинг натижаси инобатга олинмади

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси спортининг слалом йўналишида Комилжон Тўхтаев 42-натижани қайд этди. Бироқ, дастурдаги техник хато туфайли унинг натижаси ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади. Шу билан унинг Олимпиададаги иштироки якунланди.

ИШИД аъзоси эканлиги гумон қилинаётган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
16 феврал 2022, 10:53

ИШИД аъзоси эканлиги гумон қилинаётган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

ДХХ ИШИД сафида жанговор ҳаракатларда иштирок этганликда гумонланаётган фуқарони Ўзбекистонга олиб келди. Унинг ҳали ҳам «жиҳод» қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмагани айтилмоқда.

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида
16 феврал 2022, 10:40

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг. Агар нотўғри бўлса, мени ҳар қанча айблашларингга розиман», — деган шаҳар ҳокими. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ишлар олиб борилиши жараёнида қонунчилик бузилганини тасдиқлади.

Абдулла Қодирий боғидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилган — Экология бошқармаси
16 феврал 2022, 10:29

Абдулла Қодирий боғидаги дарахтлар ноқонуний кўчирилган — Экология бошқармаси

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Абдулла Қодирий боғидаги 64 туп дарахт ноқонуний кўчирилганини маълум қилди. Тарахтларни кўчириб ўтқазган тадбиркорга нисбатан 1,35 млн сўм миқдорида жарима тайинланди. Ўсимлик дунёсига 7,6 млн сўмлик зарар етказилган.

Коронавируснинг кунлик ҳолатлари 300дан пасайди
16 феврал 2022, 10:26

Коронавируснинг кунлик ҳолатлари 300дан пасайди

15 февраль куни Ўзбекистонда 296 та коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланди. 2 нафар бемор вафот этди, 52 кишида пневмония аниқланди.

Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди — ДХХ
16 феврал 2022, 09:57

Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди — ДХХ

ДХХ Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилганини маълум қилди. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 32 гектар ер майдонини 35 минг доллар эвазига харидор номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Судьялик қасамёдини бузган Бухоро вилояти судьяси ишдан олинди
16 феврал 2022, 09:41

Судьялик қасамёдини бузган Бухоро вилояти судьяси ишдан олинди

Бухоро вилояти судининг судьяси Ш. Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилди. Хоразм ва Навоий вилоятидаги суд раислари эса интизомий жавобгарликка тортилди.

Қашқадарёда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро вафот этди
16 феврал 2022, 08:35

Қашқадарёда ИИБ ходимлари олиб кетган фуқаро вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида маст ҳолда жанжал кўтаргани учун ИИБга олиб кетилган 37 ёшли эркак орадан 4−5 соат ўтиб ўлик ҳолда уйига қайтарилгани айтилмоқда. Туман ҳокимлиги унинг РШТТЁИМ Қарши филиалида оламдан ўтганини маълум қилди. Вилоят прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.

Тошкентдаги «Марварид» уйи олдида жойлашган боғ қандай кўринишда бўлади?
16 феврал 2022, 08:00

Тошкентдаги «Марварид» уйи олдида жойлашган боғ қандай кўринишда бўлади?

Тошкент марказидаги «Марварид» уйи олдида жойлашган Космонавтлар боғини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Бу ерда ўйин майдончалари, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши кутилмоқда. Пудратчи сифатида Mimar Group компанияси танланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 феврал 2022, 22:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия Давлат Думасининг Донецьк ва Луганск республикаларини тан олиш қарорини маъқуллагани, Илон Маскнинг 5,7 млрд долларлик Tesla акцияларини хайрия қилгани, Машқларни якунлаган Россия ҳарбийларининг Қримни тарк этаётгани, Техас бош прокурори Кен Пакстаннинг Facebook’ни судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 феврал 2022, 22:00

15 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Газета.uz» таҳририятининг Шавкат Мирзиёевга мурожаати, Космонавтлар майдонидаги рухсатсиз амалга оширилаётган реконструкция, ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли Ocard сув бренди, Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш учун очиладиган жамғарма, божхонада тўхтатиб қолинган 230 кг героин, Қибрайда юпун кийимда меҳмон кутишга чиқарилган ўқувчи қизлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг