Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура «Газета.uz»га маълум қиди.

Бектош Сайипов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2021 йилнинг мартидан бошлаб Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Олдинроқ, Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Ҳатамов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.