7 январдан буён Ўзбекистонда касалланишлар сони илк бор 300дан пасайди. Сешанба, 15 февраль куни мамлакатда 296 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Умумий касалланганлар сони 234 359 нафарни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1609 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 52 нафар кишида пневмония аниқланди.

Бундан ташқари, кеча 1310 нафар коронавирус бемори соғайиб, касалликдан соғайганлар жами 220 466 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.