Бухоро вилояти судьяси Ш. Неъматов ишдан олинди. Бу ҳақда судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани судининг раиси М.Ҳасанова ҳамда Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилган.

Хусусан, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан ишдан бўшатилган.