Путин ва Шольц Кремльда музокараларни бошлади

Россия президенти Владимир Путин Кремлда Германия канцлери Олаф Шольц билан музокара ўтказмоқда. Ижтимоий масофани сақлаш учун Путин Шольц билан Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбатлашгани каби катта столнинг икки четида ўтирган ҳолда музокаралар ўтказмоқда, дея хабар берди Коммерсантъ.

Очилиш нутқида Россия президенти Германия канцлери билан музокараларининг салмоқли қисми Европадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга бағишланишини айтди. У суҳбатдошининг тегишли баҳоларини тинглашга қизиқиш билдирган.


Россия давлат Думаси Донецьк ва Луганск республикаларини тан олиш қарорини маъқуллади

Давлат Думаси Россия Коммунистик партиясининг Донецк ва Луганск республикаларини (ДНР ва ЛНР) тан олиш зарурлиги тўғрисидаги Россия президентига мурожаати бўйича қарорини маъқуллади. Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин бу қарорни Украина Минск келишувларига риоя қилмаётгани билан асослади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса ЛНР ва ДНРнинг тан олинишини Россиянинг Минск келишувларидан чиқиши сифатида кўришларини билдирди — Коммерсантъ.

15 февраль кунги йиғилишда ДХР ва ЛХРни тан олиш бўйича иккита лойиҳа бўйича овоз бериш бўлиб ўтди. Коммунистик партия фракцияси бевосита Владимир Путинга мурожаат юборишни таклиф қилди. «Ягона Россия» партияси ўзини ўзи республика деб эълон қилган ЛНР ва ДНРни тан олиш тўғрисидаги мурожаатни биринчи навбатда Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тузилмалар маслаҳатлашувлари учун кўриб чиқишга юбориш кераклигини таъкидлади.

Натижада давлат Думаси депутатлари биринчи резолюцияни қабул қилди. 351 депутат уни ёқлаган бўлса, 16 депутат қарши, бир нафари бетараф овоз берди. Володин ўзининг Telegram-каналида таъкидлаганидек, депутатлар ДХР ва ЛХРнинг тан олиши «хавфсизлик кафолатларини таъминлаш ва республикалар аҳолисини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро тинчлик ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун асос яратади». Бу қарор иккала республикани халқаро миқёсда тан олиш жараёнини ҳам бошлаб беради, дейди спикер.


Илон Маск 5,7 млрд долларга тенг Tesla акцияларини хайрия қилди

Tesla бош директори Илон Маск 2021 йилда ўз компаниясининг қиймати 5,74 млрд долларга тенг бўлган 5 млн дона акциясини хайрия қилди, дея хабар берди Комерсантъ.

Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича компания комиссиясига тақдим этилган ҳужжатларга кўра, дунёнинг энг бой одами 19 ноябрдан 29 ноябргача электромобиль ишлаб чиқарувчи корхонанинг 5 миллиондан ортиқ акцияларини хайрия қилган.

Қайд этилишича, бу тарихдаги энг катта хайриялардан бири бўлди. Ҳужжатларда хайрия ташкилотининг номи кўрсатилмаган. Маскнинг хайрия учун сарфланган ушбу пуллари АҚШ тарихидаги энг катта солиқ тўловини камайтиришга ёрдам берди, дея ёзади Bloomberg.


Машқларни якунлаган Россия ҳарбийлари Қримни тарк этади

Қрим ярим оролининг қўшма қуролли полигонларида режалаштирилган тактик ўқув машғулотлари доирасида ўз вазифаларини бажарган Россия Жанубий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари машғулотлар якунида Қримдан доимий жойлаштириш пунктларига қайтишни бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ҳарбий техника ва бўлинмаларнинг ҳайдовчилар таркиби темир йўл орқали ҳарбий қисмларнинг доимий жойлаштириладиган ҳудудларига, жумладан Доғистон ва Шимолий Осетия республикаларига етказилади.

Россиянинг Украина чегаралари яқинида ўтказаётган машғулотлари ва бу ҳудудларда ҳарбий ва техниканинг тўпланиши Ғарб давлатларида Россия Федерациясининг қўшни давлатга ҳужум қилиши мумкинлиги борасида хавотир уйғотган эди. Аввал ёзганимиздек, 30 дан ортиқ давлат, жумладан, Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатлари ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Мамлакатнинг ўзида Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкин бўлган кун деб ҳисобланган 16 феврал «Бирлик куни» деб эълон қилинди.

Россия оммавий ахборот воситалари, хусусан, «Ведомости» ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг президент Владимир Путинга Европада хавфсизликни таъминлаш бўйича музокараларни давом эттириш зарур деб ҳисоблаган сўзларини ижобий сигнал сифатида келтирди.


Техас бош прокурори Кен Пакстон Facebook’ни судга берди

Техас бош прокурори биометрик маълумотлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар туфайли Meta компанияси (Facebook эгаси) устидан судга даъво киритди, деб хабар беради Deutsche Welle.

Прокурор Кен Пакстоннинг баёнотида маълум қилинишича, миллионлаб техасликларнинг биометрик маълумотлари уларнинг розилигисиз тўпланган, бу эса Техас қонунларига зид ҳисобланади.

«Facebook эндиликда инсонларнинг хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳисобига фойда олиш мақсадида одамлар ҳамда уларнинг фарзандларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмайди. Бу Big Tech`нинг алдамчи бизнес амалиётларига яна бир мисолдир ва улар тўхтатилиши керак. Мен техасликларнинг хавфсизлиги ва маълумотларининг махфий қолиши учун курашишда давом этаман», — дейди Пакстон.

Қайд этилишича, суратларда пайдо бўладиган одамларни автоматик равишда қайд этадиган юзни таниш функцияси 2021 йил охирида бекор қилинган. Бироқ, прокурорнинг айтишича, Facebook ижтимоий тармоқ платформасига юкланган суратлар ва видеолардаги миллионлаб биометрик маълумотларни сақлаб қолган. Meta компанияси вакили айбловларда келтирилган маълумотларни асоссиз дея таърифлаган.