АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
3 март 2024, 16:55

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

АҚШга асосан Мексика орқали ноқонуний равишда кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. «Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон», — деди қайтганлардан бири.

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади
3 март 2024, 16:32

USTDA Жиззахда рақамли сув бошқаруви лойиҳасини якунлади

Американинг «Nobel Systems» компанияси ва «Ўзсувтаъминот» ҳамкорлигидаги «Digital Twin» рақамли лойиҳаси якунланди. Бунинг учун АҚШ Савдо ва тараққиёт агентлиги 430 минг доллар грант маблағи ажратган. Рақамли сув бошқаруви лойиҳаси икки йил давомида Жиззах шаҳрининг учта маҳалласида амалга оширилди.

Тошкент вилоятидаги мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди
3 март 2024, 14:10

Тошкент вилоятидаги мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди

Зангиота тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди
3 март 2024, 11:12

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди

Шавкат Мирзиёев дарахтларни кесиш учун жарима миқдорини 5 баробарга оширувчи қонунни имзолади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан кўчат экиш мажбурияти, юридик шахсларга 102 миллион сўмгача алоҳида жарималар белгиланди. Президент аввалроқ жарима миқдори пастлиги сабабли қонунни рад этган эди.

Болалар омбудсманига қўшимча мажбурият ва ваколатлар берилди
3 март 2024, 10:01

Болалар омбудсманига қўшимча мажбурият ва ваколатлар берилди

Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлди.

Ўзбекистон 11 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
3 март 2024, 09:41

Ўзбекистон 11 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида 11 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 9 таси бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолади.

Ўзбекистонда февраль ойида инфляция 0,32 фоизни ташкил этди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди
2 март 2024, 15:45

Ўзбекистонда февраль ойида инфляция 0,32 фоизни ташкил этди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди

Ўзбекистонда февралда сўнгги саккиз йилдаги энг паст — 0,3 фоизлик инфляция қайд этилди, йиллик инфляция 8,35 фоизгача секинлашди. Статистика агентлигига кўра, деярли барча асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашди, бензин ўртача 1,1 фоизга қимматлади, маиший техника нархлари ошди.

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади
2 март 2024, 14:19

Ўзбекистонда АҚШ кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади

Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Яшил водород хаби ташкил этилади. Лойиҳа доирасида Делавер университети билан биргаликда ТДТУ магистратура босқичида яшил водород бўйича янги ўқув дастури жорий этилади.

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
2 март 2024, 10:49

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди
1 март 2024, 19:37

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди

Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 1 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семизлик бўйича глобал кўрсаткич икки баравар, болалар ва ўсмирлар орасида эса тўрт баравар кўпайди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 март)
1 март 2024, 18:11

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (2−3 март)

Саккизта кинопремьера, спектакллар, ижодий ишлар ярмаркалари, қорақалпоқ мусиқаси кечаси, болалар шоулари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Данияр Камиловнинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» «заправка»лари эгасига айланди
1 март 2024, 17:26

Данияр Камиловнинг компанияси «Ўзбекнефтгаз» «заправка»лари эгасига айланди

Данияр Камиловга (президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камиловнинг ўғли) тегишли компания UNG Petro компанияси — «Ўзбекнефтгаз»нинг 78 та АЁҚШларидан иборат тармоқ эгасига айланди.

Қозоғистонда расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди
1 март 2024, 17:22

Қозоғистонда расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди

1 мартдан бошлаб Қозоғистонда ҳукумат қарорига биноан расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди (аввал UTC+5 ва UTC+6 вақт зонаси бор эди). Минтақада соат миллари бир соат ортга сурилиб, Ўзбекистон билан бир хил бўлди. Европага бир соат яқинлашди.

Баҳодир Бегалов номзоди БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари сурилди
1 март 2024, 16:36

Баҳодир Бегалов номзоди БМТ Статистика комиссияси аъзолигига илгари сурилди

Статистика агентлиги директори Баҳодир Бегалов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган БМТ Статистика комиссиясининг 55-сессиясида қатнашди. Унда агентлик раҳбари номзоди комиссия аъзолигига илгари сурилди.

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради
1 март 2024, 16:25

Хоразмда Франциянинг Voltalia компанияси қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Шавкат Мирзиёев ва Франциянинг Voltalia компанияси бош директори Тўпроққалъа туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини бошлади. Йилига 254 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу эса вилоятдаги электр энергиясининг 11 фоизини қоплайди.

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади
1 март 2024, 15:42

Хоразм тадбиркорларига қатор имтиёзлар берилади

Хоразмда тадбиркорларга имтиёзлар белгиланмоқда. Хусусан, давлат мулки ва ерини хусусийлаштиришда 5 йилга бўлиб тўлаш имконияти берилади. Саноат бинолари қурилиб, тадбиркорларга топширилади. Сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади.

Тожикистон энергия таъминотида йирик узилиш кузатилди
1 март 2024, 15:18

Тожикистон энергия таъминотида йирик узилиш кузатилди

Тожикистон энергетика тизимида йирик носозлик юз берди, Душанбе ва бир қатор вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Мамлакат пойтахтида иссиқлик таъминоти ўчиб, ичимлик суви таъминоти ҳам тўхтади.

Хоразм вилояти учун 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди
1 март 2024, 14:53

Хоразм вилояти учун 1,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳалари пакети шакллантирилди

Хоразмда юк электромобиллари, аккумуляторлар учун никел сульфат, архитектура ойналари, шиша идишлар, қурилиш материаллари, лак-бўёқлар ва мато ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Умумий қиймати 660 млн доллардан зиёд лойиҳалар Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади
1 март 2024, 14:41

Урганчдан 11 та маҳаллий ва хорижий шаҳарларга авиақатновлар йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилишини маълум қилди. Шунингдек, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади
1 март 2024, 13:03

Сайёҳларга Хоразмга 1 йил ичида чекловсиз кириш учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев сайёҳлар 1 йил давомида чекловсиз Хоразмга кириши учун «Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим» виза тизими жорий қилинишини маълум қилди. Вилоятда туризмни ривожлантиришнинг 3 йиллик дастури қабул қилинади, имтиёзли кредитлар берилади, «Лазги» ва «Авесто» музейлари ташкил қилиниши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг