Антимонополия қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди
17 май 2022, 15:04

Антимонополия қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан иш очди

Антимонополия қўмитаси Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 178 та лаборатория Intermed Innovation компаниясига ўтказилишига оид маълумотларни тақдим этмаганлиги учун ССВга нисбатан маъмурий иш қўзғатди. «Агар шу ҳафта берилмаса тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик бўйича чоралар кўрилади», — деди қўмита вакили.

Пойтахтда 4 ой ичида 7777 та жиноят фош этилди
17 май 2022, 13:54

Пойтахтда 4 ой ичида 7777 та жиноят фош этилди

Тошкент шаҳрида йил бошидан бери 7777 та жиноят фош этилиб, 537 нафар қидирувдаги шахс ушланди. Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 2435 та жиноят ички ишлар ходимлари ташаббуси билан аниқланган, шундан 769 таси наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ. Бунинг натижасида 217,3 кг гиёҳвандлик ва 24,3 кг психотроп воситалар айланмасининг олди олинган.

Президент Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
17 май 2022, 13:19

Президент Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони, учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон президенти уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

«Ўзбеккосмос» Буюк Британиянинг OneWeb компанияси билан ҳамкорлик қилади
17 май 2022, 13:06

«Ўзбеккосмос» Буюк Британиянинг OneWeb компанияси билан ҳамкорлик қилади

«Ўзбеккосмос» агентлиги Буюк Британиянинг сунъий йўлдошли алоқа хизматларини кўрсатувчи OneWeb компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар чекка ҳудудларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш устида иш олиб бориш ниятида.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
17 май 2022, 12:54

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 18−23 май кунлари кутилаётган кучли ёғингарчиликлар туфайли Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел келиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралмоқда.

58 ёшли эркак сирпаниб, метро поезди остига тушиб кетди
17 май 2022, 12:33

58 ёшли эркак сирпаниб, метро поезди остига тушиб кетди

Тошкент метросида эшиклари ёпилаётган вагон томон югуриб кетаётган фуқаро сирпаниб, поезд тагига тушиб кетди. Унга метрополитен ходимлари ва йўловчилар дарҳол ёрдам беришди, у жароҳат олмади.

Экспертлар Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг тадбиқ этилишини баҳолайди
17 май 2022, 12:27

Экспертлар Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг тадбиқ этилишини баҳолайди

Халқаро экспертлар Ўзбекистонда Халқаро тиббий-санитария қоидаларининг ижроси юзасидан ташқи баҳолашни бошлади. Баҳолаш натижаларига асосланган тавсиялар мамлакатнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Орол фожиаси Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирди — Ўзгидромет
17 май 2022, 12:14

Орол фожиаси Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини 2 баробарга тезлаштирди — Ўзгидромет

Ўзгидромет раҳбари Шерзод Хабибуллаев Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши дунё кўрсаткичларидан 2 баробар жадалроқ кечаётганини таъкидлади. Бу музликлар эриши, чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг тақчиллиги каби салбий кўринишларда намоён бўлмоқда.

Элизабет Борн Франция бош вазири бўлди
17 май 2022, 11:42

Элизабет Борн Франция бош вазири бўлди

Франциянинг янги бош вазири лавозимига Элизабет Борн тайинланди. У Франция ҳукуматига раҳбарлик қилган иккинчи аёл сифатида тарихга кирди.

Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади
17 май 2022, 11:13

Ўзбекистонда Қрим-Конго иситмасидан тузалганларнинг қон плазмаси банки яратилади

Президент қарорига кўра, Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг қон плазмаси банки ташкил этилади. Қрим-Конго геморрагик иситмаси — трансмиссив ва гемоконтакт орқали юқувчи ўта хавфли касаллик ҳисобланади.

Ҳар йили 1 млн фуқаро гепатит Б ва C турларига скринингдан ўтказилади
17 май 2022, 10:55

Ҳар йили 1 млн фуқаро гепатит Б ва C турларига скринингдан ўтказилади

Президент қарори билан ҳар йили 1 млн нафаргача фуқаро вирусли гепатит Б ва C турларига скрининг текширувларидан ўтказилади. Шунингдек, гепатит C билан касалланган 10,5 минг нафар бемор даволанади. Қолаверса, нодавлат тиббиёт ташкилотларига қон билан ишлайдиган ходимларини гепатит Б инфекциясига қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланмоқда.

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси
17 май 2022, 10:18

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари мини-футбол бўйича халқаро турнирда ғолиб бўлди
17 май 2022, 09:54

«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари мини-футбол бўйича халқаро турнирда ғолиб бўлди

Тошкент ва Чирчиқ шаҳарларидаги «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларидан иборат терма жамоа Санкт-Петербург шаҳрида болалар уйлари жамоалари ўртасида ўтказилган мини-футбол бўйича XVII халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллади.

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда
16 май 2022, 22:24

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.

16 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 май 2022, 22:00

16 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилган партиялар, динни терроризм ва экстремизм билан боғлаш хатолигини айтган Содиқ Сафоев, Ўзбекистонга учиб ўтиши мумкин бўлган чигирткалар, Сурхондарёда калтакланган ўқувчи ортидан 5 кишининг ишдан кетгани, янги йил куни «ўт ўчиргич»ни портлатганларга ўқилган суд ҳукми, Сурхондарё ҳокимига ўринбосар бўлган ДХХ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 16 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Имтиёзли кредитлар — самарали пул-кредит сиёсати учун жиддий муаммо» — МБ
16 май 2022, 21:08 1

«Имтиёзли кредитлар — самарали пул-кредит сиёсати учун жиддий муаммо» — МБ

Марказий банк имтиёзли кредитлаш амалиётининг макроиқтисодий самарадорлиги пастлиги ва ушбу амалиёт самарали пул-кредит сиёсати учун жиддий муаммолардан бири эканлигини қайд этди. 2019 йилдан бошлаб уларни бозор фоизларига яқинлаштириш учун ставкалар кўтарила бошлади, бироқ, МБ асосий ставкаси ўсиши билан ўртадаги фарқ яна ошди.

Монопол корхоналарнинг 3,6 млрд сўмдан кўпроқ асоссиз даромади истеъмолчиларга қайтарилди
16 май 2022, 18:19

Монопол корхоналарнинг 3,6 млрд сўмдан кўпроқ асоссиз даромади истеъмолчиларга қайтарилди

Антимонополия қўмитаси 3 ой ичида 10 та ҳолатда инсофсиз рақобатга йўл қўйилганини аниқлади, қолаверса, тил бириктириш ва картель келишувлар бўйича жами 4 та ҳолат ўрганиб чиқилди. Натижада монопол корхоналар тартибга солинадиган нархларни нотўғри қўллаши ортидан олган 3,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромади истеъмолчиларга қайтарилди. Давлат харидлари доирасида эса 985 та рақобатга зид ҳолат аниқланди.

Муротжон Азимов депутат бўлди
16 май 2022, 18:09

Муротжон Азимов депутат бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.

«Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев
16 май 2022, 18:01

«Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмаслигини таъкидлади. «Ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш — умумий вазифамиздир», — деди у. Сенаторнинг сўзларига кўра, халқаро терроризмнинг тубида иррационал, олдинги даврлардан мерос қолган дунёқараш ётибди, уларга қарши кураш эса маънавият, талим ва мулоқот эвазига олиб борилиши лозим.

Фуқаро ва банк ходими 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда
16 май 2022, 17:29

Фуқаро ва банк ходими 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Қибрай туманида фуқаро «Микрокредитбанк» Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи билан 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Шунингдек, Сурхондарёнинг Узун ва Денов туманларида ҳам фуқаролар имтиёзли кредит маблағларини талон-тарож қилгани атилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг