Тошкент шаҳри ва вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда
21 июл 2022, 15:03

Тошкент шаҳри ва вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Тошкент шаҳри ва вилоятининг кўплаб ҳудудларида электр таъминотида носозликлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги бу аномал иссиқ туфайли трансформаторларга юклама ортиши оқибатида юз бераётганини маълум қилди. Блогер Шаҳноза Соатова эса юкламаларга янги қурилган уйлар сабаб бўлаётганини айтмоқда.

Тошкентда уч йил мобайнида қандай еттита ўзгариш содир бўлди
21 июл 2022, 15:00

Тошкентда уч йил мобайнида қандай еттита ўзгариш содир бўлди

Машҳур саънаткор Отабек Маҳкамов ўзининг YouTube каналидаги лавҳасида уч йил ичида Тошкентда қандай ўзгаришлар содир бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев
21 июл 2022, 14:48

Марказий Осиёнинг тинчлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.

Маданий мерос объектини сотиб юборган Чуст тумани мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21 июл 2022, 14:21

Маданий мерос объектини сотиб юборган Чуст тумани мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чуст туманидаги «Абдумалик» масжиди Маданий мерос инспекциясидан ҳокимият балансига ўказилиб, тадбиркорга 61 млн сўмга сотилгани аниқланди. Туман ҳокими қарорига кўра, объект туси ўзгартирилган ва унга 806,5 млн сўмлик зарар етказилган. Ҳокимият мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди
21 июл 2022, 13:17

Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатида яна олтита медални қўлга киритишди

Бангкокда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади
21 июл 2022, 12:11

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди
21 июл 2022, 12:08

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.

Адлия вазири: Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказмоқчимиз
21 июл 2022, 11:05

Адлия вазири: Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказмоқчимиз

Адлия вазири ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришни электрон шаклга ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, мазкур хизматни кўрсатиш учун гувоҳномадаги ҳайдовчи имзосини олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қамчиқ довонида ёқилғи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди, 4 киши вафот этди
21 июл 2022, 11:00

Қамчиқ довонида ёқилғи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди, 4 киши вафот этди

Кечаси Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ёқилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида икки транспорт воситасидаги тўрт киши вафот этган. Ёнғин вақтида ҳам ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин (янгиланди).

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
21 июл 2022, 09:58

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

«Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини киритмоқчимиз» — Русланбек Давлетов
21 июл 2022, 09:34

«Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини киритмоқчимиз» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд. «Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди у.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди
21 июл 2022, 09:29

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин бекор қилинди

Чоршанба куни кечқурун парламент президентнинг Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат тартибини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини маъқуллади.

Ўзбекистон аёллар жамоаси футбол бўйича Марказий Осиё чемпионатида ғалаба қозонди
21 июл 2022, 09:20

Ўзбекистон аёллар жамоаси футбол бўйича Марказий Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

Тожикистонда бўлиб ўтган футбол бўйича аёллар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатида ўзбекистонлик футболчилар кетма-кет иккинчи бор мусобақа ғолибига айланди. Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Эрон аёллар МТЖсини 1:0 ҳисобида мағлуб этди — фото, видео.

20 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 июл 2022, 22:00

20 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Қорақалпоғистонда тугатилган фавқулодда ҳолат, олтин-валюта захиралари ошган Ўзбекистон, чет тилидан ижодий имтиҳон саналари, дарахтга осилган ҳолда топилган оҳангаронлик эркак, психотроп моддаларни кўп истеъмол қилаётган ёшлар, Нукусдаги ўлик итлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди
20 июл 2022, 21:03

Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди
20 июл 2022, 20:56

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди

Тошкент метрополитенининг ер усти участкаларида рельслар 65 даражагача қизигани сабабли чоршанба куни поездлар тезлиги 25 км/соатгача пасайтирилди. Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Шри-Ланка парламенти янги президентни сайлади
20 июл 2022, 20:16

Шри-Ланка парламенти янги президентни сайлади

Шри-Ланканинг янги президенти этиб собиқ бош вазир Ранил Викрамасингхе сайланди. У 134 та, рақиби эса 82 та овоз олди.

Олтин арзонлашаётганига қарамасдан, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошди
20 июл 2022, 20:08

Олтин арзонлашаётганига қарамасдан, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июнь ойида қарийб 180 млн долларга ошиб, 35,58 млрд долларга етди. Захираларнинг кўпайиши олтин нархи пасайиши фонида содир бўлди.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон саналари аниқ бўлди
20 июл 2022, 18:36

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон саналари аниқ бўлди

23 — 26 июль кунлари барча ҳудудларда 6 та ОТМнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Самарқанддаги тўйда 11 киши овқатдан заҳарланди
20 июл 2022, 17:06

Самарқанддаги тўйда 11 киши овқатдан заҳарланди

Душанба куни Ургутдаги тўйхонада 56 ёшли аёл овқатдан заҳарланиб, шифоханага ётқизилди. Қолаверса, у билан бирга яна 10 киши тиббий текширувдан ўтказилди. Уларнинг барчасига «овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилди. Ургут тумани прокуратураси вазиятни ўрганмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг