Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тугатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қорақалпоғистон депутатлари президентдан фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўрамоқда

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.

Олтин арзонлашаётганига қарамасдан, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июнь ойида қарийб 180 млн долларга ошиб, 35,58 млрд долларга етди. Захираларнинг кўпайиши олтин нархи пасайиши фонида содир бўлди.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон саналари аниқ бўлди

23 — 26 июль кунлари барча ҳудудларда 6 та ОТМнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Самарқанддаги тўйда 11 киши овқатдан заҳарланди

Душанба куни Ургутдаги тўйхонада 56 ёшли аёл овқатдан заҳарланиб, шифоханага ётқизилди. Қолаверса, у билан бирга яна 10 киши тиббий текширувдан ўтказилди. Уларнинг барчасига «овқат токсикоинфекцияси» ташхиси қўйилди. Ургут тумани прокуратураси вазиятни ўрганмоқда.

Жазирама туфайли метро поездлари тезлиги пасайтирилди

Тошкент метрополитенининг ер усти участкаларида рельслар 65 даражагача қизигани сабабли чоршанба куни поездлар тезлиги 25 км/соатгача пасайтирилди. Поездлар ҳаракат жадвалини меъёрда сақлаш мақсадида «Чилонзор» йўналишининг ер ости йўли қисмида поездлар тезлиги 40 км/соатга туширилди.

Жазирама кунларда «тез ёрдам»га 130 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушди

Жазирама иссиқ кунлар бошланган 17 июлдан 20 июлга қадар тез тиббий ёрдам хизматига 130 мингдан кўпроқ чақирик келиб тушган. Мурожаатчиларнинг аксарияти қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлардан шикоят қилган.

Тошкент вилоятида 26 ёшли эркак дарахтга осилган ҳолда топилди

Оҳангарон туманида 26 ёшли эркак йўл четидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, унинг ўлимига бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши сабаб бўлган, марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Прокуратура текширув ўтказмоқда.

Тошкентда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечмоқда — пойтахт ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги профилактик чора-тадбирларга қарамасдан шаҳарда жиноятчиликни жиловлаш қийин кечаётганини маълум қилди. Жумладан, 6 ой давомида 10381 та жиноят содир этилган. Қолаверса, 5436 нафар фуқаро тиланчилик ва 19 749 нафар фуқаро дайдиликда гумонланиб, профилактик суҳбатдан ўтказилган.

Тошкентда ёшлар орасида психотроп моддаларни истеъмол қилиш жуда кўпайган — ИИББ

Пойтахтда ёшлар орасида трамадол ва бошқа психотроп моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўпайган, дея таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев. Унинг сўзларига кўра, дорилар асосан мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келмоқда ва «қора бозор» да сотилмоқда.

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан туман тиббиёт бирлашмаси ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди

Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилоятидаги «Хўжайикон» туз ғоридан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётганини маълум қилди. Туз ғори 2019 йилда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Олтита ҳудудда ҳарорат 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 47 даражагача, Тошкентда эса 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғона водийсида эса ҳарорат пастроқ бўлади, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларидан музли сел келиши мумкин.

Нукус яқинида 100 дан ортиқ кучук ва мушукларнинг ўлиги топилди

«Меҳр ва Оқибат» жониворларни ҳимоя қилиш жамияти Нукусда кучук ва мушукларнинг оммавий ўлдирилаётгани ҳақида ариза келиб тушганини маълум қилди. Ўлдирилган ҳайвонларнинг оғзи ва панжалари сим билан боғланган ҳолда эканлиги айтилмоқда.

Нақд пулларнинг умумий пул ҳажмидаги улуши кескин ошди — Марказий банк

Ўтган йилнинг биринчи ярмида банкларнинг нақд пул харажатлари даромаддан 1,1 трлн сўмга ошган бўлса, бу йилги фарқ 10 марта ортиб — 11,7 трлн сўмга етди. МБ талабни муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлашга ҳаракат қилди, натижада нақд пулнинг умумий пул ҳажмидаги улуши ошиб кетди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Марбург вируси хавфлими? У қандай касаллик?

ЖССТ Ганада икки киши Марбург вируси аломатлари сабабли вафот этганини маълум қилди. Бу янги касаллик эмас. Уни кўпинча Эбола вирусининг «қариндоши» деб аташади. Аммо у қаердан пайдо бўлди? У хавфлими? «Газета.uz» ушбу саволларга жавоб беради.