Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг пайшанба кунги йиғилишида асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банк 9 июнь куни асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаганди. Март ойида асосий ставка 3 бандга — 14 фоиздан 17 фоизгача кўтарилганди.

Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади.