БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади
7 март 2023, 12:02

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади

Келаси ҳафта Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ташриф буюради. Унинг қатор давлат органлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

«Газпром» Марказий Осиё орқали Хитойга газ транзити ҳажмини ошириши мумкин
7 март 2023, 11:57

«Газпром» Марказий Осиё орқали Хитойга газ транзити ҳажмини ошириши мумкин

«Газпром» Марказий Осиё орқали Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини йилига 20 миллиард куб метргача ошириши мумкин.

Ўзбекистонда 2022 йилда 11,4 миллионта ички саёҳат амалга оширилди
7 март 2023, 11:45

Ўзбекистонда 2022 йилда 11,4 миллионта ички саёҳат амалга оширилди

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» дастури доирасида 2022 йилда 11,4 миллионта ички сайёҳат амалга оширилди. Бу 2021 йилга қараганда 1,9 баробар кўп.

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди
7 март 2023, 11:26

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Шамсиддин Султонов Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига директор этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади
7 март 2023, 10:24

Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ хотин-қизларни турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Шунингдек, 28 нафар аёл-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.

«Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди
7 март 2023, 10:09

«Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошлайди

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси апрель ойи охиридан Москвадан Тошкент ва Самарқандга чартер рейсларни бошлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларга мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Банкларда доллар курси арзонлади
7 март 2023, 10:02

Банкларда доллар курси арзонлади

Тижорат банклари 7 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 290 — 11 340 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 360 — 11 405 сўм.

Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
7 март 2023, 09:59

Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди

Қамчиқ довонида 70 метр куб тупроқ-лой кўчкиси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Самарқандда собиқ ички ишлар ходими ушланди
7 март 2023, 09:48

Самарқандда собиқ ички ишлар ходими ушланди

Самарқанд шаҳрида собиқ ички ишлар ходими фуқародан ишини ҳал қилиб бериш эвазига 5000 доллар олишда гумонланиб ушланди. Терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янина Кускова Хорватияда ўтказилган веломусобақада олтин медални қўлга киритди
6 март 2023, 22:59

Янина Кускова Хорватияда ўтказилган веломусобақада олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик велопойгачи аёл Янина Кускова Хорватияда ўтказилган Porec Trophy Ladies турнирида олтин медални қўлга киритди. Ольга Забелинская эса саккизинчи натижани қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар
6 март 2023, 22:29

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

6 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
6 март 2023, 22:00

6 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши, 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари, Ўзбекистонда кўчалар қанчалик хавфли эканини кўрсатган ИИВ марафони, Туркиядан қайтган мудофаа вазирлигининг тиббий отряди, иситиш мавсуми якунланиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

«ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида
6 март 2023, 20:08

«ОАВ вакилларига ҳеч ким „уни ёзма, буни ёз“ деяётгани йўқ» — Журналистлар уюшмаси цензура бўйича мурожаатнома ҳақида

Журналистлар уюшмаси журналистлар ва жамоатчилик вакилларининг цензура ҳақидаги мурожаатига изоҳ берар экан, «ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига гувоҳ бўлмадик», дея таъкидлади. Аксинча, сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.

Бош қомусга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилади
6 март 2023, 19:33

Бош қомусга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев депутат ва сенаторлар, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан аҳоли томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Бош қомус лойиҳаси Конституцион суд томонидан кўриб чиқилади.

Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокимига берган ҳайфсанини бекор қилди
6 март 2023, 18:06

Бахтиёр Раҳмонов Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокимига берган ҳайфсанини бекор қилди

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади
6 март 2023, 18:01

10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

Ўртача суткалик ҳарорат +10 даражадан юқори бўлаётгани сабабли 10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.

Самарқандда фуқароларни қўрқитиб, пул ундиришда айбланган аёл ва спортчилар ушланди
6 март 2023, 16:49

Самарқандда фуқароларни қўрқитиб, пул ундиришда айбланган аёл ва спортчилар ушланди

Жомбой туманида фуқароларни қўрқитиб, яланғоч ҳолатда тасвирга тушириш ва улардан пул ундириш билан шуғуллангани айтилган аёл ва спортчилар ушланди. Самарқанд ИИБ улар бир йигитни шантаж қилиб, 1500 доллар олаётганда қўлга тушганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
6 март 2023, 15:57

Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойиши билан Ўзбекистонда 11 март, шанба куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтувчи белгиларни санади. Улар орасида Ўзбекистон орқали товарлар етказиш ҳам бор
6 март 2023, 15:39

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтувчи белгиларни санади. Улар орасида Ўзбекистон орқали товарлар етказиш ҳам бор

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда тавсиялар бериб, шубҳали ўтказмаларга эътиборли бўлишга чақирди. Товарларни қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали етказиш, харидорнинг маҳсулотдан якуний фойдаланиш бўйича маълумотларни тақдим қилмаслиги ва бошқалар санаб ўтилган.

Элнур Абдураимов мексикалик боксчига қарши жангда жароҳат сабаб муддатидан аввал мағлуб бўлди
6 март 2023, 15:28

Элнур Абдураимов мексикалик боксчига қарши жангда жароҳат сабаб муддатидан аввал мағлуб бўлди

Мексикада ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик Элнур Абдураимовнинг мезбон боксчига қарши жанги олган жароҳати сабаб муддатидан аввал тугатилди. Бу унинг профессионал боксдаги илк мағлубияти бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг