Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига Шамсиддин Султонов директор этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Yuz.uz».

Тайинлов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалга оширилди. Бунга қадар марказни вақтинча Шерзод Ражаметов бошқарган. Ундан аввалги раҳбар Бахтиёр Камалов эса 2023 йил 31 январда сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.