Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўнлаб ўсмирларни «профилактик суҳбат» учун олиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўнлаб ўсмирларнинг ҳибсга олингани муҳокама қилинмоқда. Улар ИИБга «профилактик суҳбат учун» олиб кетилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, Форумлар саройи яқинида «Рёдан» тарафдорларининг чақирувлари сабаб 50 нафар ўсмир йиғилган.

Блогер Фарҳод Манноповнинг вафоти бўйича жиноят иши қўзғатилди

Блогер Фарҳод Маннопов (MittiVine)нинг вафот этгани юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукумат фармойиши билан Ўзбекистонда 11 март, шанба куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Байрам куни ёмғирли ҳаво бўлади, ҳафта эса иссиқ бўлиши кутилмоқда

7 мартдан Туркманистондан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келади. Кундузи ҳарорат +28 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача кўтарилади. Бироқ 8 ва 10 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади

Ўртача суткалик ҳарорат +10 даражадан юқори бўлаётгани сабабли 10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланади.

Автомактаб ўқитувчилари ИИВ академиясида малака оширади

Эндиликда автомактаб ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчилари ҳар 3 йилда Ички ишлар вазирлиги Академиясида қайта тайёрланади ва малакасини оширади. Ҳайдовчи-йўриқчилар учун малака ошириш курси 1 млн 350 минг сўм, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курси 1,2 млн сўм, малака ошириш курси эса 2,1 млн сўм бўлади.

Фото: ИИВ марафони Ўзбекистонда кўчалар қанчалик хавфли эканини кўрсатди

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ўзбекистон бўйлаб «Хавфсиз ҳаёт учун» вело ва пиёда юриш марафонини ўтказди. Иштирокчилар «Хавфсиз йўллар тарафдоримиз», «Умр тезликдан муҳим», «Йўлларда болаларни асранг», «Стоп безорилик», «Коррупцияга қаршимиз» каби плакатларни кўтариб чиқди.

Самарқанддаги ёпилаётган кутубхона китоблари макулатурага топширилмайди, ходимлар иш ўрни ҳам сақлаб қолинади

Булунғур туманидаги 74 йиллик кутубхона ёпилиб, бино аукционда сотиб юборилгани ва ходимлар ишсиз қолгани ҳақида хабар тарқалганди. Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети бино эскиргани учун ёпилиши, китоблар макулатурага топширилмаслиги ва ходимлар ишсиз қолмаслигини билдирди.

Самарқандда фуқароларни қўрқитиб, пул ундиришда айбланган аёл ва спортчилар ушланди

Жомбой туманида фуқароларни қўрқитиб, яланғоч ҳолатда тасвирга тушириш ва улардан пул ундириш билан шуғуллангани айтилган аёл ва спортчилар ушланди. Самарқанд ИИБ улар бир йигитни шантаж қилиб, 1500 доллар олаётганда қўлга тушганини маълум қилди.

Мудофаа вазирлигининг тиббий отряди Туркиядан қайтди

Туркияда 24 кун давомида зилзила оқибатларини бартараф этишда иштирок этган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари Тошкентга қайтди. Улар жами 3860 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатган.

Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини иккинчи ўринда якунлади

Тошкент шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирини Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан иккинчи ўринда якунлади.

Карлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик таэквондочилар 14 та медаль олди

Қирғизистонда илк бор ўтаётган қарлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистондан фақат таэквондочилар иштирок этди. Улар мусобақада 14 та медаль — 3 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза жамғарди.

Элнур Абдураимов мексикалик боксчига қарши жангда жароҳат сабаб муддатидан аввал мағлуб бўлди

Мексикада ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик Элнур Абдураимовнинг мезбон боксчига қарши жанги олган жароҳати сабаб муддатидан аввал тугатилди. Бу унинг профессионал боксдаги илк мағлубияти бўлди.

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтувчи белгиларни санади. Улар орасида Ўзбекистон орқали товарлар етказиш ҳам бор

АҚШ Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашишда тавсиялар бериб, шубҳали ўтказмаларга эътиборли бўлишга чақирди. Товарларни қатор давлатлар, хусусан, Ўзбекистон орқали етказиш, харидорнинг маҳсулотдан якуний фойдаланиш бўйича маълумотларни тақдим қилмаслиги ва бошқалар санаб ўтилган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Нима ўқиймиз? Беҳзод Ҳошимов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.