Ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов 5 март, якшанба куни Мексиканинг Тихуана шаҳридаги Auditorio Municipal Fausto Gutiérrez Moreno`да ўтган профессионал бокс оқшомида Анхель Даниэль Гарсияга қарши баҳсда мағлубиятга учради. Профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, бунга унинг олган жароҳати сабаб бўлган.

«Мезбон спортчига қарши 10 раундга мўлжалланган жанг 7-раундда тўхтатилди. Абдураимовнинг мураббийлари жангни давом эттирмасликни маълум қилишди. Бунга Абдураимовнинг иккинчи раундда қўлидан олган жароҳати сабаб бўлган», — дейилади федерация хабарида.

Бу 28 ёшли Элнур учун профессионал боксдаги дастлабки мағлубият бўлди. Бунгача у 10 та жангнинг барчасида ғалаба қозонганди (9 та нокаут). Мексикалик Анхель Молина эса 15-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди ва IBF North American камари эгасига айланди.

ўзбекистон профессионал бокс федерацияси, элнур абдураимов

Боксчи Исроил Мадримовнинг Instagram`га жойлаган фотоси. Фото: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси