Ўзбекистонлик велопойгачи аёл Янина Кускова Хорватияда ўтказилган Porec Trophy Ladies турнирида олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Спортчи 116 км масофалик мусобақада рақибларидан олдинга ўтиб олишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, у Париж-2024 Олимпиадаси сари 40 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Натижалар:

  • Янина Кускова (Ўзбекистон) — 3:05:18;
  • Лара Жиллеспие (Ирландия) — 3:05:19;
  • Урска Пинтар (Словения) — 3:05:19.

Яна бир ўзбекистонлик велоспортчи Ольга Забелинская ушбу мусобақада саккизинчи натижани кўрсатиб, 3 рейтинг очкосини қўлга киритди.