4 март куни қабул қилинган ҳукумат фармойишига асосан бутун Ўзбекистон бўйлаб 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳашар Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

У «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, президент қарорига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 11 март (шанба) дам олиш куни 20 март (душанба)га кўчирилган, яъни келаётган шанба иш куни ҳисобланади.