Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқуловга ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Интизомий жазоси чорасига оид қарори 2022 йил 4 ноябрда имзоланганди.

Бахтиёр Раҳмонов эса 28 февраль куни Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан ушбу интизомий жазони бекор қилди. Ушбу моддага асосан интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.