Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди
4 март 2023, 21:24

Шуҳратжон Собиров Ўзбекистондаги Интерполга раҳбар бўлди

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Собиров «Интерпол» Миллий марказий бюроси директори бўлди.

Боғча ва мактаблардаги муаммолар ҳақида хабар бериш учун вазирга мурожаат портали иш бошлади
4 март 2023, 18:17

Боғча ва мактаблардаги муаммолар ҳақида хабар бериш учун вазирга мурожаат портали иш бошлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчи ва ота-оналар учун муаммо ҳамда таклифларни йўллашда платформа — вазирга мурожаат порталини ишга туширди. «Мазкур таклиф ва ташаббусларни шахсан ўзим назорат қиламан», — дейди Ҳилола Умарова.

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
4 март 2023, 17:40

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади
4 март 2023, 16:55

Тошкентда 5 март куни юриш марафони ўтказилиши сабаб қатор кўчалар ёпилади

Пойтахтда 5 март куни «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида юриш марафони ўтказилади. Шу сабабли айрим кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик
4 март 2023, 16:24

Андижондаги кутубхона электрдан қарздорлиги учун ёпилмаган, бино таъмирланмоқда — ҳокимлик

Марҳамат туманидаги «Келажак нури» кутубхонаси электрдан қарздорлиги кўпайиб кетгани учун ёпилгани айтилганди. Ҳокимлик вақтинча ёпилишга ёғингарчилик сабабли бино томи таъмирталаб ҳолга келгани, ҳозирда ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда
4 март 2023, 14:41

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Туркманистонда хотин-қизларга байрам совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда
4 март 2023, 12:45

Туркманистонда хотин-қизларга байрам совғаси сифатида 17 доллардан тарқатилмоқда

Туркманистонда президент номидан 8 март совғаси сифатида хотин-қизларга 60 манатдан пул берилади. Бу давлат курси бўйича 17 доллар, «қора бозор»да эса 3 доллар дегани. Боғча тарбияланувчиларига биринчилардан бўлиб президент совғасини топшириш бошланган.

Ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди
4 март 2023, 11:38

Ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди

Ижтимоий тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинди. Тошкент вилояти ИИББга кўра, унга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишига блогерлик фаолиятининг алоқаси йўқ, унга тегишли қурилиш фирмасида бюджет маблағлари талон-торож қилинган, дейилади хабарда.

Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилгани айтилган «электросет» юристи ишдан бўшатилди
4 март 2023, 10:40

Самарқандда ҳамкасбини тўшакка таклиф қилгани айтилган «электросет» юристи ишдан бўшатилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали юристи шу ерда директор ўринбосари сифатида ишловчи аёлни тўшакка таклиф қилгани, рози бўлмаса, унга қарши жиноят иши очиш билан қўрқитгани айтилмоқда. Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда юрист ишдан олинди. Аёлнинг мурожаати ўрганилмоқда.

Нима тайёрлаймиз: Кўкатли таомлар
4 март 2023, 09:38

Нима тайёрлаймиз: Кўкатли таомлар

Исмалоқ ва қўзиқоринли шўрва, қатлама хамирдан пиширилган кўк сомса, кўк пиёз ва тухумли қуйма пирог, исмалоқли туркча оладя ва бошқалар — Zira.uz баҳорий мавсумга мос кўкатли таомлар рўйхатини тақдим этади.

Тошкент — Андижон йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
4 март 2023, 09:34

Тошкент — Андижон йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Март ойидаги байрамлар муносабати билан Тошкент — Андижон йўналишида 4 та қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилади.

Журналистлар ва фаоллар президентга «яширин, лекин кучли цензура» сабабли мурожаат қилишди
4 март 2023, 00:38

Журналистлар ва фаоллар президентга «яширин, лекин кучли цензура» сабабли мурожаат қилишди

Журналистлар ва жамоат фаоллари Ўзбекистон президентига «яширин, лекин кучли цензура» юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаат муаллифлари давлат раҳбаридан матбуотнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлашда тарихий ёрдам беришини сўрашди.

Тошкент ИИББ ота-оналарни «Рёдан» аниме-субмаданиятидан огоҳлантирди
3 март 2023, 22:56

Тошкент ИИББ ота-оналарни «Рёдан» аниме-субмаданиятидан огоҳлантирди

Тошкентнинг ИИББ ота-оналарни ўсмирлар ўртасида кенг тарқалаётган «Рёдан» аниме ишқибозлари ҳаракатидан огоҳлантирди. Хабарда айтилишича, болаларнинг аниме ва мангага бўлган қизиқишини қоралаб бўлмайди. Лекин бу қизиқиши туфайли номаълум шахслар таъсирига тушиб қолмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Ўзбекистон тартибсизликларга қарши кураш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди — Беларусь ИИВ раҳбари
3 март 2023, 22:26

Ўзбекистон тартибсизликларга қарши кураш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди — Беларусь ИИВ раҳбари

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоат тартибини таъминлаш ва тартибсизликларга қарши курашиш бўйича Беларусь тажрибасини ўрганди, дея маълум қилди Беларусь ички ишлар вазири Иван Кубраков.

Ўзбекистон лочинлар ва бошқа ноёб ҳайвонларни сақлаб қолиш учун ДНК тестини қўллашни режалаштирмоқда
3 март 2023, 22:11

Ўзбекистон лочинлар ва бошқа ноёб ҳайвонларни сақлаб қолиш учун ДНК тестини қўллашни режалаштирмоқда

Тошкентда лочин ва бошқа ҳайвонларнинг ноёб турларини генетик идентификациялаш учун ДНК лабораторияси яратилмоқда. Бу уларнинг ноқонуний айланишининг олдини олади ва қўшимча равишда мамлакатдаги фауна ҳолатини кўрсатади.

3 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
3 март 2023, 22:00

3 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентининг норасмий учрашуви, ногиронларни навбатсиз қабул қиладиган амалдорлар, Тошкентга янги автобуслар ва электробуслар, сел ва қор кўчиши хавфи, Ўзбекистоннинг янги АҚШдаги элчиси, IELTS`дан 9 балл олган 2 ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Меҳмонхона интерьерида миллий қадриятларимиз акс эттирилиши жуда муҳим — Озодбек Назарбеков
3 март 2023, 20:44

Меҳмонхона интерьерида миллий қадриятларимиз акс эттирилиши жуда муҳим — Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков тадбиркорлар меҳмонхоналар интеръер ва дизайнларига миллийлик ва ўзлик акс этган деталларни киритишлари лозим, деб ҳисоблайди.

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди
3 март 2023, 20:30

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Чимкентдаги норасмий учрашувда икки давлат ўртасида саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича кўрсатмалар бердилар.

Ҳиндистонда Marion Biotech компаниясининг уч ходими ҳибсга олинди
3 март 2023, 20:21

Ҳиндистонда Marion Biotech компаниясининг уч ходими ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 20 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган «Док-1 Макс» йўталга қарши сиропини ишлаб чиқарган Marion Biotech фармацевтика компанияси ходимларини ҳибсга олди.

Ўзбекистонда навбатдаги югуриш марафон ва мусобақалари бўлиб ўтади
3 март 2023, 19:00

Ўзбекистонда навбатдаги югуриш марафон ва мусобақалари бўлиб ўтади

12 март куни V Tashkent International Marathon ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг