Тошкент шаҳрида 5 март куни «Хавфсиз ҳаёт учун» акцияси доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Шу муносабат билан соат 06:00 дан 11:00 гача қатор кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Улар қуйидагилар:

  • Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чоррахасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача.

4 март куни соат 18:00 дан 5 март куни соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.