Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 9, 16, 23, 30 март кунлари 60/59-сонли Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Поезд амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:

60-сонли Тошкент — Андижон йўналиши:

Тошкент 07:55 — Андижон 13:56.

59-сонли Андижон — Тошкент йўналиши:

Андижон 15:55 — Тошкент 21:45.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналари, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали ҳам сотиб олса бўлади.