«Лочинчилар миллий маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассислари Ўзбекистонда ноёб ҳайвонлар турларини ДНК тестлари ёрдамида генетик идентификациялашдан ўтказиш ниятида.

Биринчи навбатда лочинлар, яъни, итолғи, сариқбош сапсанлар ва қора лочинлар аниқланмоқда, дея маълум қилди муассаса директори Елена Абдуллаева «Газета.uz»га.

«Генетик идентификация қилиш тартиби узоқ вақтдан бери мавжуд. Бизнинг фикримиз уни ёввойи ҳайвонлар учун ҳам ишлатишдир. Ва нафақат идентификация қилиш, балки бу ҳайвонларнинг айланишини назорат қилиш, уларнинг маълумотлар базасини яратиш учун восита яратиш», — деди Елена Абдуллаева.

Ҳозир Ўзбекистоннинг турли питомникларида квоталар ва рухсатномалар асосида қонуний равишда тутилган ҳайвонлар бор, деди муассаса директори. Улар орасида Қизил китобга киритилган йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар ҳам, экзотик турлари ҳам мавжуд. Баъзилари ўсимлик ва фаунанинг ноёб турлари савдоси бўйича халқаро конвенция (CITES) иловасида келтирилган. Улар хавф остида бўлган турларlbh. Аммо айни пайтда ёввойи ҳайвонларни идентификациялаш ва тамғалашнинг ягона ягона тизими тўлиқ ишлаб чиқилмаган.

Тижорий питомникларнинг ишлаш механизми моҳияти шундаки, табиатда овланган ноёб ҳайвонлар асирликда ёки ярим эркин шароитда кўпайиши мумкин. Тижорий битимлар эса уларнинг авлодлари билан амалга оширилади. Назорат амалиётига генетик таҳлилларни жорий этиш питомниклар доирасидаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олади.

Мусодара қилинган лочинлар. Улар шу кўринишда ташилади ва реабилитацияга берилади.Мусодара қилинган лочинлар. Улар шу кўринишда ташилади ва реабилитацияга берилади.

Мутахассисларнинг фикрича, асирликда ҳар қандай ҳайвонни кўпайтириш қиммат ва кўп вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, баъзи ҳолларда табиатда қўлга олиш анча жозибали вариант бўлиши мумкин. Кўпинча бу ноёб ҳайвонларнинг табиий популяциясига тўсқинлик қилувчи ноқонуний ҳаракатларга олиб келади.

ННТ ходимлари бу муаммони ДНК тестлари орқали генетик идентификациялаш ва ҳар бир йиртқич қушни тамғалаш ёрдамида ҳал қилишни таклиф этмоқда.

«Тамғанинг мавжудлиги ҳар бир қушнинг тақдирини кузатиш имконини беради», деб тушунтиради Елена Абдуллаева.

днк, лочин

Генетик идентификация қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ёввойи ҳайвонларнинг намуналарини (ҳосилалари) йиғиш (бу пат, тупурик, ахлат, қон бўлиши мумкин);
  • ДНКни ажратиб олиш;
  • секвенирлаш — ДНК молекулаларида ўзига хос кетма-кетликларни ажратиш;
  • олинган натижаларни таҳлил қилиш;
  • натижаларни маълумотлар базасига киритиш (ўз ва халқаро).

«Ишлар натижаси питомникда асирликда сақланаётган барча лочинлар ва айрим ёввойи турларнинг индивидуал генетик „сертификати“ бўлади. Бу бизга қўлга олинган қушларнинг маълум табиий популяцияларга тегишлилиги тўғрисида маълумот олиш, шунингдек, ушбу популяцияларнинг ҳолатини баҳолаш имконини беради», — дейди ташкилот етакчи мутахассиси, молекуляр биолог ва генетик Сергей Косушкин.

Питомникда туғилган лочик.Питомникда туғилган лочик.

Шундан сўнг лаборатория босқичма-босқич ноқонуний олиб ўтиш объекти бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонларнинг бошқа устувор ноёб турларини генотиплашни бошлайди.

Ҳозир нодавлат нотижорат ташкилотлари инвесторларни таҳлил қилиш учун зарур асбоб-ускуналар ва сарф материалларини сотиб олишга жалб қилмоқда.

«Битта намуна учун битта белги бўйича таҳлил қилишнинг ўртача нархи Жанубий Кореяда 30 доллардан Ўзбекистонда 250 долларгача. Биз мамлакат ичидаги ва хориждаги тижорат фирмалари учун минтақада 40−50 доллар нарх белгиламоқчимиз, давлат идоралари учун эса процедурани таннархида амалга оширамиз. Лаборатория фойдаланишга топширилган кундан бошлаб икки йил ичида ўз-ўзини таъминлашга эришмоқчимиз», — деб ҳисоблайди Абдуллаева.

Лойиҳанинг барқарорлиги уй ва ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш питомниклари, шунингдек, хорижий ва миллий илмий лойиҳалар бўйича тижорат таҳлилларини (жинс, қариндошлик, ирсий касалликларни аниқлаш) ўтказиш орқали таъминланади.

«Бизнинг лойиҳамиз нафақат хусусий селекционерлар, балки давлат учун ҳам фойдали бўлади, чунки у бутун мамлакатдаги фаунанинг аҳволи ҳақидаги саволга жавоб беради. Олинган маълумотлар қайси турлар ва популяцияларга алоҳида эътибор бериш кераклигини ҳамда бу борада қандай чоралар кўриш кераклигини тушунишга ёрдам беради», — дея тушунтиради Косушкин.