«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда баҳорий мавсумга мос, организм учун фойдали маҳсулотлардан бири — кўкат солиб тайёрлаадига таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Исмалоқ ва қўзиқоринли шўрва

zira.uz

Ушбу шўрванинг таъми ва кўриниши жуда ажойиб, у усоғлиғига ғамхўрлик қиладиганлар учун ҳам яхши танлов.

Кўкатли сирниклар

zira.uz

Творог ва кўкатли сирниклар шакарсиз сирникларнинг бир тури ҳисобланади. Унга пишлоқ ҳам солинса, янада мазалироқ чиқади.

Қатлама хамирдан пиширилган кўк сомса

zira.uz

Бундай сомса юмшоқ, худди оғизда эрийдигандек чиқса, хамири қарсилдоқ бўлиб пишади.

Кўк пиёз ва тухумли қуйма пирог

zira.uz

Тухум ва кўк пиёз уйғунлигида кефирдан тайёрланган майин ва жуда ҳам юмшоқ бўлган қуйма пирог сизнинг энг севимли пишириғингиз бўлиши аниқ.

Фрикаделка ва майда макаронли шўрва

zira.uz

Бундай шўрва тўйимли, фойдали ва жуда ажойиб бўлиб чиқади. Унга солинадиган сабзавот ва кўкатларни мавсумга қараб танланишингиз мумкин.

Пишлоқ ва кўкатли дангаса пирожкалар

zira.uz

Ушбу пирожкалар хамиртурушсиз ва жуда юмшоқ, хушбўй ва мазалидир.

Кўкатли пирог

zira.uz

Ушбу пирог сизни нафақат ғайриоддий нозик таъми билан, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам қувонтиради.

Яшил нўхатдан тайёрланилган қуюқ шўрва

zira.uz

Кўк пиёзнинг шираси, яшил нўхатнинг юмшоқлиги ва ялпиз иси бу таомга бутун бир уйғунлик баҳш этади.

Исмалоқли туркча оладялар

zira.uz

Туркияда бундай оладялар жуда машҳур таом ҳисобланади. Таомга солинадига исмалоқинг таркибида эса фойдали моддалар ва микроэлементлар мавжуд.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.