Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11 май 2023, 09:50

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

12−13 ва 16−17 май кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган кучли ёмғирлар сабабли 9 та вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

«Озодликдаман, ўлиб кетганим йўқ». 15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи оммага кўриниш берди
11 май 2023, 09:41

«Озодликдаман, ўлиб кетганим йўқ». 15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи оммага кўриниш берди

8 апрель куни 15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров орадан бир ой ўтиб жамоатчиликка видео чиқиш билан кўриниш берди. «Менда ҳаммаси яхши, озодликдаман. Ўлиб кетганим йўқ ёки фирибгарлик, товламачилик билан устимдан жиноий ишлар очилгани йўқ», — дейди у.

Нарпайлик фермернинг 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
10 май 2023, 23:36

Нарпайлик фермернинг 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нарпай туманида яшовчи фуқаро ва фермернинг яширин оҳак цехи ташкил этиб, 1,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Самарқанд, Юқоричирчиқ, Қибрай, ТОшкент ва Янгиариқ туманларида ҳам газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош қилинди.

Апрель ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 230 млн долларга қисқарди
10 май 2023, 22:49

Апрель ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 230 млн долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари апрель ойида 230 млн долларга қисқариб, 35,2 млрд долларни ташкил этди. Бу пасайиш, асосан, валюта захираларининг қисқариши билан боғлиқ.

Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 3-ўринни эгаллади
10 май 2023, 22:05

Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 3-ўринни эгаллади

АҚШ ҳукуматининг 2023 йил учун «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси» — Green Card жавоблари эълон қилинди. Дунё бўйлаб 50 минг кишига бериладиган ушбу лоторея ютуғининг 5,5 мингдан зиёдроғи ўзбекистонликларга чиқди.

10 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 май 2023, 22:03

10 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент сайлови кампаниясига старт берилгани, президентга мурожаат йўллаган нашида ортидан қамалган талабанинг онаси, ЕИнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин бўлган ўзбек компаниялари, Chimyon халқаро курортини қурадиган Франция компанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади
10 май 2023, 21:35

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманда камбағалликдан чиқариш дастури амалга оширилади

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.

«Ўғлимга яна бир имкон беринглар». Нашида ортидан қамалган талабанинг онаси президентга мурожаат қилди
10 май 2023, 18:21

«Ўғлимга яна бир имкон беринглар». Нашида ортидан қамалган талабанинг онаси президентга мурожаат қилди

Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.

«Юксалиш» байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши тафсилотларини очиқлашга чақирди
10 май 2023, 17:38

«Юксалиш» байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши тафсилотларини очиқлашга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати Бош прокуратура аралашувидан кейин ёпилган, байроқ рангли тасма таққан йигит билан боғлиқ иш тафсилотларини ошкор қилишга чақирди. Ноқонуний талаб қўйган ИИБ ходимлари ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилди? — деб сўради ҳаракат раиси.

Сурхондарё ҳокими топшириқларни бажармагани учун барча ўринбосарларини огоҳлантирди
10 май 2023, 16:48

Сурхондарё ҳокими топшириқларни бажармагани учун барча ўринбосарларини огоҳлантирди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун» барча ўринбосарларига огоҳлантириш берди. Шунингдек, қатор ҳудудларда туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланадиган бўлди.

MND France компанияси Chimyon халқаро курортини қуради
10 май 2023, 15:10

MND France компанияси Chimyon халқаро курортини қуради

Бўстонлиқ туманида Франция компанияси томонидан Chimyon халқаро умуммавсумий курорти қурилади. Унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади. Курорт йилига 3,1 миллион кишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон компаниялари Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишдаги ёрдами учун ЕИнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин
10 май 2023, 15:09

Ўзбекистон компаниялари Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишдаги ёрдами учун ЕИнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин

Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.

Нашида учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳаракатларини тергов идоралари тўғри малакалаган — Тошкент вилояти ИИББ
10 май 2023, 14:45

Нашида учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳаракатларини тергов идоралари тўғри малакалаган — Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилади хабарда.

Бокс бўйича ЖЧда 11 нафар ўзбекистонлик ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда
10 май 2023, 14:29

Бокс бўйича ЖЧда 11 нафар ўзбекистонлик ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонликлар ҳисобида яна 9 та ғалаба ва битта мағлубият бор. 11 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун курашмоқда.

«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси сиртдан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10 май 2023, 12:26

«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси сиртдан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Нукус воқеалари бўйича «Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Аманбай Сагидуллаев (Норвегияда яшайди) ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев айбли деб топилиб, сиртдан мос равишда 18 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди
10 май 2023, 12:07

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда депутатларни сайлашнинг аралаш тизимига ўтилади
10 май 2023, 11:51

Ўзбекистонда депутатларни сайлашнинг аралаш тизимига ўтилади

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди
10 май 2023, 11:38

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.

Тошкент вилоятидаги айрим йўллар 4 кунга ёпилди
10 май 2023, 10:32

Тошкент вилоятидаги айрим йўллар 4 кунга ёпилди

Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.

Ўзбекистонда антидопинг назорати рақамлаштирилади
10 май 2023, 10:04

Ўзбекистонда антидопинг назорати рақамлаштирилади

Ўзбекистонда антидопинг назорати ва мониторинги рақамлаштирилади. Бунда допинг-тест назоратини ташкил қилиш, спортчилар маълумотлари киритиладиган онлайн тизим, шунингдек, антидопинг таълим электрон платформаси яратиш, Спортда тақиқланган моддаларни текшириш платформасини жорий этиш кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг