Велоспортнинг шоссе тури бўйича Oqtosh-Chorbog' Mountain халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Хусусан, 10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4P10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 80−70 километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида ҳаракат чекланади.

11 май куни эса қуйидаги кўчалар тўлиқ ёпилади:

  • Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл;
  • 4P6 Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари;
  • 4P10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80−82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва «эски бочка» оралиқлари).

йўл ёпилади, йҳхх, тошкент вилояти

Видеодан лавҳа

13 майда Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) бўлган масофа ёпилади.

14 май куни эса қуйидаги йўлларда ҳаракатланиш тўлиқ чекланади:

  • Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4P12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл
  • 4P6 Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой дам олиш маскани) бўлган йўл оралиқлари
  • 4P10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 80−82-километр оралиқлари (Чорбўғ сув омбори кўприги ва «эски бочка» оралиқлари)да.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан мазкур вазиятни тўғри тушунган ҳолда, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажаришларини сўради.