MND France компанияси Chimyon халқаро умуммавсумий курортини қуришни бошлашга тайёр, дея хабар бермоқда Маъданият ва туризм вазирлиги.

«Белдерсой — Чимён — Нанай» халқаро мавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳа идораси" давлат унитар корхонаси томонидан «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида эълон қилинган тендерда Франциянинг «Montagne et Neige Développement» (МНД) компанияси ғолиб деб топилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши доирасида Chimyon халқаро умуммавсумий курорт объектларини қуриш бўйича «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ҳамда Франциянинг «Montagne et Neige Développement» компанияси ўртасида шартнома имзоланди.

chimyon курорти

Лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2515 метр баландликка кўтариладиган гондол типидаги 10 кишилик оралиқ осма йўли (максимал қуввати — 2000 киши/соат) ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик асосий осма йўли (максимал сиғими — 800 киши/соат) қурилади.

Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади. Шунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади, умумий узунлиги 20 км дан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.

chimyon курорти

Бунинг натижасида йилига 3,1 миллион кишига хизмат қиладиган халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади ҳамда 451 та янги иш ўринлари яратилиши қайд этилган.