Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига старт берилди

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади. Унга кўра президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.

«Ўғлимга яна бир имкон беринглар». Нашида ортидан қамалган талабанинг онаси президентга мурожаат қилди

Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.

Нашида учун 3 йилга қамалган йигитнинг ҳаракатларини тергов идоралари тўғри малакалаган — Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ 21 ёшли йигит нашида учун 3 йилга қамалгани бўйича айтилаётган айрим фикрлар нохолислиги, тергов идоралари ишни тўғри малакалаганини билдирди. У Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террор ташкилоти маърузаларини тинглаб, уларнинг ғоявий таъсирига тушган, дейилади хабарда.

Ўзбекистон компаниялари Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишдаги ёрдами учун ЕИнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин

Европа Иттифоқи давлатлари Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан янги санкцияларни муҳокама қилмоқда. Reuters инсайдерларига кўра, Россияга киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Ўзбекистон компаниялари қора рўйхатга киритилиши мумкин.

«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси сиртдан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Нукус воқеалари бўйича «Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси Аманбай Сагидуллаев (Норвегияда яшайди) ва Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси вакили Ниетбай Уразбаев айбли деб топилиб, сиртдан мос равишда 18 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Uzcard ва Humo банкоматларини интеграциялаш якунланди

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишлар якунланди. 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда депутатларни сайлашнинг аралаш тизимига ўтилади

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тошкент вилоятидаги айрим йўллар 4 кунга ёпилди

Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.

Ўзбекистонда антидопинг назорати рақамлаштирилади

Ўзбекистонда антидопинг назорати ва мониторинги рақамлаштирилади. Бунда допинг-тест назоратини ташкил қилиш, спортчилар маълумотлари киритиладиган онлайн тизим, шунингдек, антидопинг таълим электрон платформаси яратиш, Спортда тақиқланган моддаларни текшириш платформасини жорий этиш кўзда тутилган.

MND France компанияси Chimyon халқаро курортини қуради

Бўстонлиқ туманида Франция компанияси томонидан Chimyon халқаро умуммавсумий курорти қурилади. Унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади. Курорт йилига 3,1 миллион кишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади

Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади. Президент кредит ва субсидиялар ажратиш тартибини ўзгартириш бўйича топшириқ берди.

Сурхондарё ҳокими топшириқларни бажармагани учун барча ўринбосарларини огоҳлантирди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «топшириқлар ўз вақтида бажарилмагани учун» барча ўринбосарларига огоҳлантириш берди. Шунингдек, қатор ҳудудларда туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланадиган бўлди.

«Юксалиш» байроқ рангидаги тасма таққан йигит иши тафсилотларини очиқлашга чақирди

«Юксалиш» ҳаракати Бош прокуратура аралашувидан кейин ёпилган, байроқ рангли тасма таққан йигит билан боғлиқ иш тафсилотларини ошкор қилишга чақирди. Ноқонуний талаб қўйган ИИБ ходимлари ва ноқонуний қарор қабул қилган суд ҳаракатларига қандай баҳо берилди? — деб сўради ҳаракат раиси.

Қашқадарёда уйдаги ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Косон туманидаги маҳалларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Унинг оқибатида хонадон эгасининг турмуш ўртоғи куйиш тан жароҳати олиши оқибатида воқеа жойида вафот этди.

Самарқандда газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 1 киши жароҳатланди

Пахтачи туманидаги автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида техника хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодиса туфайли, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Isuzu ёниб зарарланди, 1 киши жароҳат олди.