Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади
2 июн 2023, 17:28

Ўзбекистон аҳолиси ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан огоҳлантирилади

Ўзбекистонда 2025 йил охиригача ҳавонинг юқори даражада ифлосланишидан аҳолини эрта огоҳлантириш тизими пайдо бўлади. Бунинг учун ҳудудларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилувчи автоматлаштирилган станциялар ўрнатилади, корхоналардан тозалаш ускуналарини ўрнатиш талаб этилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда
2 июн 2023, 17:00

Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади.

Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети очилади
2 июн 2023, 16:43

Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети очилади

Янги ўқув йилида Тошкентда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети — Green University очилади. Университет минтақанинг экологик муаммоларига ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлайди.

«Аҳолининг қўлида 12 млрд долларга яқин маблағ бор» — МБ раиси
2 июн 2023, 16:11

«Аҳолининг қўлида 12 млрд долларга яқин маблағ бор» — МБ раиси

Марказий банк раиси аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд доллар пул борлиги, банк сектори буларнинг барчасини жалб қила олмаслиги, лекин банкка пулларни топшириш тенденцияси мавжудлигини таъкидлади.

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди
2 июн 2023, 15:59

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.

Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит 3 суткага қамалди
2 июн 2023, 15:38

Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит 3 суткага қамалди

Чилонзор метро бекати яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг ўртасида автомобиллар ҳаракатига халақит қилиб, йўлдан ўтаётган қизга турмушга чиқишни таклиф қилган йигит ва бу ҳолатни тасвирга олган таниши 3 суткага қамалди.

Ўзбекистонда манзилли кўкаламзорлаштириш дастури амалга оширилади
2 июн 2023, 15:31

Ўзбекистонда манзилли кўкаламзорлаштириш дастури амалга оширилади

Ўзбекистонда ҳар йили манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади. Давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар йил охиригача барча шаҳар ва туманларда ўз боғларини яратади. Ҳар бир йирик саноат корхонаси эса «яшил белбоғ»лар ташкил этиши керак бўлади.

Геосиёсий вазиятлар туфайли 2022 йилда Ўзбекистонда ҳисобрақам очган норезидентлар сони 60 мингтадан ошди
2 июн 2023, 15:04

Геосиёсий вазиятлар туфайли 2022 йилда Ўзбекистонда ҳисобрақам очган норезидентлар сони 60 мингтадан ошди

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2022 йилда ҳисобрақам очган норезидентлар сони геосиёсий вазиятлар туфайли 60 мингтадан ошганини маълум қилди. Улар мамлакат банкларидаги ҳисобларига 892 млн доллар эквивалентида маблағ қўйган.

Wonder Women ва Kotex бренди Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус лойиҳани йўлга қўйди
2 июн 2023, 15:00

Wonder Women ва Kotex бренди Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус лойиҳани йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Қозоғистонда «Демак, мен ҳам қила оламан!» шиори остида ўтказилаётган Wonder Woman ва Kotex акцияси доирасида оммавий маърузалар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида фаол ёритилмоқда.

«Вазият жуда оғир». Азиз Абдуҳакимов — Ўзбекистон экологияси ҳақида
2 июн 2023, 14:55

«Вазият жуда оғир». Азиз Абдуҳакимов — Ўзбекистон экологияси ҳақида

Ўзбекистонда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкил этилди. Вазир Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz»га берган интервьюсида мамлакатдаги мураккаб экологик вазият ва президентнинг янги фармонида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳақида гапириб берди.

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди
2 июн 2023, 14:40

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.

Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди
2 июн 2023, 14:26

Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.

Ўзбекистонда ҳудудларнинг экологик паспорти ва рейтинги жорий қилинади
2 июн 2023, 14:25

Ўзбекистонда ҳудудларнинг экологик паспорти ва рейтинги жорий қилинади

Президент фармони билан 2024 йил якунигача ҳудудларни экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида eco-indicator.uz рейтинги шакллантирилади. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилинади.

Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди
2 июн 2023, 14:09

Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди

Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Уяли алоқа, теле ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёз берилади
2 июн 2023, 12:38

Уяли алоқа, теле ва радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёз берилади

Сенатда телекоммуникациялар соҳасида айрим фаолият турларини амалга оширганлик учун давлат божи миқдорлари мақбуллаштирилишга қаратилган қонун маъқулланди.

Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгарди
2 июн 2023, 12:37

Табиат ресурслари вазирлигининг номи ўзгарди

Президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Шунингдек, соҳадаги қонунчиликка риоя этиш ва унинг ижроси назоратига масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди.

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди
2 июн 2023, 12:35

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

Фарғонада Россия фуқароси 14 гектар боғдорчилик ерини ҳужжатларсиз 140 минг долларга сотмоқчи бўлгани айтилмоқда. У бўнак сифатида 15 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин алифбосида нашр этилди
2 июн 2023, 12:30 1

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин алифбосида нашр этилди

«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» илк бор лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида чоп этилди. Луғат 6 жилддан иборат ва унга 5000 га яқин янги сўз (жами 80 мингдан ортиқ сўз) киритилган.

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди
2 июн 2023, 12:12

Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё — ЕИ» саммити учун Қирғизистонга борди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.

Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш қоидаларини бузганганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
2 июн 2023, 11:49

Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш қоидаларини бузганганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Сенат стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирувчи қонунни маъқуллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг