Wonder Women халқаро ҳамжамияти Котех бренди билан биргаликда Ўзбекистон ва Қозоғистонда «Демак, мен ҳам қила оламан!» шиори остида аёлларни қўллаб-қувватлаш кампаниясини амалга оширмоқда. Wonder Women асосчиси Рада Исламова муваффақиятли ва кенгайиб бораётган лойиҳа, унинг индивидуал, институционал ва мамлакат даражасидаги афзалликлари ҳамда глобал миссияси ҳақида гапириб берди.

Wonder Womеn ҳамжамияти хақида

Ҳозирги кунда давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан аёлларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва мартаба поғонасидан кўтарилишлари учун кўплаб шароитлар яратилмоқда. Менторлик дастурлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўқув курслари ва хотин-қизлар учун IT`даги акселераторлар бунга яққол мисолдир. Бироқ, бирон ишга қўл уриш учун аёлларда кўпинча ўзига ишонч ва журъат етишмайди. Ва бундай ҳолларда худди шу йўлдан кетган ва қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган бошқа аёллар ёрдамга келишади.

Wonder Womеn халқаро ҳамжамияти айнан шуни мақсад қилиб қўйган. Унинг асосчиси Рада Исламова 2020 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватловчи «опа-сингил» муҳитида бирлаштиришга қарор қилди.

wonder women, реклама

Wonder Womеn ҳамжамиятининг миссияси қуйидагича: «Биз хотин-қизларни бирлаштириб, илҳомдан ҳаракатга ўтишга ёрдам берамиз».

Жамиятнинг энг муҳим лойиҳаларидан бири — бу Wonder Womеn Mentorship менторлик дастури. У бутун дунё бўйлаб хотин-қизларнинг мақоми, ютуқлари ва яшаш жойидан қатъи назар касбий ва шахсий ривожланишига, уларни қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.

«Дастурнинг иқтисодий ривожланишдаги муваффақияти ва зарурияти қуйидаги рақамлар билан тасдиқланади: ҳар уч битирувчидан иккитаси шахсий даромадларини ўртача 245% га оширди ва улар ишлаётган компаниялар ходимларининг ўзгариши ва эгалланган касбий маҳорат ҳамда билимларни қўллаши ҳисобига ўз даромадларини ¾ га оширди. Ва бу, тушунганингиздек, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга қўшилган ҳиссадир», — деди Рада Исламова.

Бундан ташқари, Wonder Women Talks офлайн учрашувлари ўтказилади ва яқинда Wonder Women Community обунаси йўлга қўйилди. Бу дастурнинг исталган битирувчисига унда қолиш ва зарур бўлганда доимий ва ҳар томонлама кўмак олиш имконини беради.

«Бутун фаолиятимиздан мақсад улашиш мумкин бўлган амалий, касбий ва ҳаётий тажриба атрофида инсонларни бирлаштиришдир. Ва бу ерда биз нафақат бизнесдаги аёллар, балки ёлланма ишчилар ёки ижодий фаолият билан шуғулланадиганларни ҳам кўзда тутамиз. Натижада ҳар бир аёл ўзи учун қулай форматни танлаб, айнан ўзига керак бўлган ёрдамни олишга муяссар бўлади», — деди Wonder Women асосчиси.

wonder women, реклама

Эришилган муваффақият хақида

Рада Исламова сўзларига кўра, бугунги кунда Wonder Women ҳамжамияти 40 та мамлакат ва 140 та шаҳардан 10 мингдан зиёд хотин-қизларни бирлаштирди ва бунда асосий эътибор Марказий Осиё минтақасига қаратилди.

«Охирги икки йил ичида Wonder Women БМТ билан ҳамкорликда бешта, Қозоғистондаги йирик брендлар билан тўртта ва Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан битта лойиҳани амалга оширди ҳамда уларга IT Park Uzbekistan томонидан Tumaris.Tech бош ҳамкори бўлди», — деб ўртоқлашди Рада Исламова.

Рада Исламова ҳамжамиятдаги аёлларнинг баъзи шахсий ютуқларида алоҳида тўхтаб ўтди.

«Бизга IТ-мутахассис Беназир (Қозоғистон) мурожаат қилди, у Apple`нинг сертификат олиш дастуридан фойдаланишни жуда истарди, аммо журъати етмаётганди. Wonder Women менторлик дастуридан ўтиб, у нафақат дастур иштирокчилари сафига кирди, балки уни муваффақиятли тугатди ва дунёдаги энг ёш ва Қозоғистонда бундай сертификат олган ягона қизга айланди», — деди у.

«Демак, мен ҳам қила оламан!» кампанияси хақида

Айни пайтда Wonder Woman ҳамжамияти Коtех бренди Ўзбекистон ва Қозоғистонда қўллаб-қувватлаган йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Униниг шиори — «Демак, мен ҳам қила оламан!».

Лойиҳанинг асосий мақсади — хотин-қизларнинг ҳаётий мисоллари орқали ўзларини намоён қилишлари учун имкониятлар доимо борлигини кўрсатиб беришдир. Бунда асосийси қўрқмаслик, дадиллик ва ҳаракатда бўлишдир, чунки натижага — фақат интилиш бўлган жойда эришилади. Турли стереотиплар эса йўлга тўғаноқ бўлмаслиги керак.

Ўзбекистонда «Одамлар нима дейди?» видеолойиҳаси орқали хотин-қизлар карьераси атрофида тарқалган стереотиплар ҳақида сўз юритилади. Уч нафар қаҳрамон аёл ўз мисолида платформаларидаги видео тарихларида аёл киши хоҳишини бошқаларнинг фикридан қўрқмай қандай рўёбга чиқариши мумкинлигини гапириб беради.

Улар Самира Латипова — Ўзбекистондаги йирик озиқ-овқат етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи Ехрress24`да Product Owner, Наргиза Аликулова — уч фарзанднинг онаси, ижодкор шахс ва Осиё тараққиёт банки ваколатхонасининг матбуот котиби, Мафтуна Ахадова — Тошкентдаги Impact.T Technology Hub, IT-хаб ва коворкинг бошқарувчиси.

Махсус лойиҳанинг бошқа қисми — «Не солидно» («Савлатли эмас») мавзусини Марказий Осиёнинг Spring Media нашрида ёритиш. Унда ўз касбида ҳамма каби, масалан, офисда ўтириб қилинадиган ишни эмас, балки ижодий йўналишларни танлаган аёллар ҳақида cўз олиб борилади. Асосий ғоя шундаки, агар инсон чиндан ҳам ўзини ижобат қилишни истаган соҳани танласа, унда албатта ниятига эришади. Бу ерда гап яна ўз йўлидан кетишда (гарчи бошқаларнинг хоҳишига мос келмасада) керак бўладиган жасурлик ҳақида кетади.

Лойиҳанинг давоми — Ўзбекистоннинг нуфузли давлат олийгоҳларида Wonder Women Talks (оммавий маърузалар) серияси тақдим этилиши. Мамлакатдаги юқори натижаларга эришган аёллар, фикрлар ташаббускорлари Wonder Women вакиллари билан талаба қизлар учун ўтказилаётган учрашувларга ташриф буюрди.

Wonder Women Talks Фарғона ва Самарқанд давлат университетларида бўлиб ўтди. У ерда инсон ҳуқуқлари бўйича юрист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилфуза Куралова ва Америкa савдо палатасининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Taтьяна Биструшкина сўзга чиқдилар.

wonder women, реклама

«Университет хотин-қизларининг ёнаётган кўзларини кўриш тенгсиз бахтдир. Ва ҳар сафар тадбир охирида қизлар бизни узоқ вақт қўйиб юбормайдилар, улар гаплашишни, маслаҳат ва ёрдам олишни хоҳлашади. Бундай лаҳзаларда мен қилаётган ишимиз қанчалик муҳимлигини, биз аёллар орасида „опа-сингиллик“ муҳитига талаб қанчалик юқори эканлигини ҳис қиламан», — деди Рада Исламова.

31 май куни Тошкент давлат педагогика университетида учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Фазилат Кадирова ва Осиё тараққиёт банки матбуот котиби Наргиза Аликулова ўзларининг илҳомлантирувчи маърузалари билан ўртоқлашадилар. Лойиҳа доирасида Марказий Осиёдаги аёллар учун йирик оммавий ахборот воситаcи — Маnshuq Media`да материал тайёрланади.

wonder women, реклама

Wonder Women глобал миссияси

«Мен ва менинг жамоам учун Марказий Осиёда хотин-қизларни ўқитиш, илҳомлантириш ва ўргатиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш жуда муҳимдир. Стратегик жиҳатдан касбий шаклланган ва ривожланишга интилаётган аёл бугунги кунда жамият учун жуда муҳим. Бу ҳақида доимо ва баралла гапириш керак. Ёрқин мисолларни кўрсатиш аёлларни ҳаётида турли дадил ҳаракатларни бажаришга ундайди, илҳомлантиради», — деди Wonder Women асосчиси.

«Минтақада аёлларнинг ривожланиши ва ўзини ўзи англаши қўллаб-қувватланиши кераклигини тушунадиган компаниялар борлигидан хурсандмиз, — Рада Исламова. — Ва улар бизнинг ғояларимизни онлайн ва офлайн лойиҳалар форматида амалга ошириш учун ўз ресурсларини таклиф қилишганда, биз мамнуният билан рози бўламиз. Қўшимча сифатида айтаманки, биз Wonder Women аудиторияси билан ишончли муносабатлар ўрнатдик. Сўнгги икки йил ичида турли мамлакатлардан келган минглаб аёллар билан суҳбатлашиб, уларни нима қийнаётгани, нима етишмаётганини тушуниб етмоқдамиз».

wonder women, реклама

Бу каби махсус лойиҳалар орқали хотин-қизларни чиндан ўйлантирадиган ва ўз тафаккурини ўзгартиришга қаратилган мавзуларни кўтаришга ва ҳаракатга чорлашга ёрдам беради.

Реклама.