Президент қарори билан Улуғбек Юсупов Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

2023 йил 1 январдан Ўзбекистонда ҳукуматга бўйсунувчи мустақил ижро этувчи ҳокимият органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилганди. Хусусан, «Ўзархив» агентлиги Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган.

2 июнь куни вазирликда ўтказилган йиғилишда адлия тизимидаги идоралар раҳбарлари иштирокида Улуғбек Юсупов таништирилди.

Маълумот учун, у Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2013−2015 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг Электрон архивлар ва ҳужжатларни юритиш бўлими бошлиғи, 2015−2019 йилларда Вазирлар Маҳкамасида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар агентлик бош директори сифатида ишлаб келмоқда.