Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига етиб борди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Аэропортда уни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Чўлпонотада иккинчи «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақа мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари ўрин олган.