Туман (шаҳар) ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати тугатилади
22 май 2023, 21:04

Туман (шаҳар) ХТБларнинг мактаблар фаолиятини текшириш ваколати тугатилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Юқори синфларда фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, 2 та танлов фани татбиқ этилади — президент таълим тизими бўйича муҳим таклифларни маъқуллади.

Қорақалпоғистонда сув танқислиги туфайли шоли майдонларини қисқартириш режалаштирилмоқда
22 май 2023, 19:59

Қорақалпоғистонда сув танқислиги туфайли шоли майдонларини қисқартириш режалаштирилмоқда

Қорақалпоғистонда сув танқислиги туфайли шоли майдонларини қисқартириш режалаштирилмоқда. Натижада бозорга мазкур маҳсулотнинг энг катта миқдорда етказиб турган ҳудудда гуруч етиштириш прогнози 2,5 баробарга — 147,2 минг тоннадан 60 минг тоннага қисқаради.

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади
22 май 2023, 19:17

Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади

Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади
22 май 2023, 19:11

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 23−25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу Сингапур раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи бўлади.

Тошкентда Men Gʻolib югуриш марафони бўлиб ўтди
22 май 2023, 19:00

Тошкентда Men Gʻolib югуриш марафони бўлиб ўтди

21 май куни бўлиб ўтган Men Gʻolib югуриш марафони Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларнинг вакиллари, спорт мухлислари ва профессионал спортчиларни бирлаштирди.

«Россия Озодлиги» легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси РФинг Белгород вилоятига кирди
22 май 2023, 18:48

«Россия Озодлиги» легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси РФинг Белгород вилоятига кирди

РФнинг Белгород вилоятига украиналик диверсантлар кириб келгани маълум қилинди. «Россия Озодлиги» легиони ва Россия кўнгиллилар корпуси аҳоли пунктларини эгаллагани айтилмоқда. Украин разведкаси эса украиналикларни ҳимоя қилиш учун «хавфсиз зона» яратиш бўйича операция олиб борилаётганини билдирди.

Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган ҳарбийлар қўлга олинди
22 май 2023, 17:57

Қирғизистонда чегарада ўзбекистонликлардан пул ундириб келган ҳарбийлар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегарада Ўзбекистон фуқароларидан пул ундириб келган ҳарбийларни қўлга олди.

Андижонда ноқонуний майнинг фермаси аниқланди
22 май 2023, 16:01

Андижонда ноқонуний майнинг фермаси аниқланди

Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

АҚШ F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитишга рози бўлди
22 май 2023, 15:57

АҚШ F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитишга рози бўлди

АҚШ ўз иттифоқчилари билан биргаликда украиналик учувчиларни Американинг F-16 қирувчи самолётларида ўқитишни бошлашини маълум қилди. Буюк Британия ва Нидерландия Украина учун жанговар самолётлар сотиб олиш бўйича коалиция тузишга келишиб олган.

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди
22 май 2023, 15:53

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитнинг озодлиги 3 йилга чекланди

Жиззахда тақиқланган диний материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У ўзининнг 58 кишилик Telegram-каналида турли ҳил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, танишлари билан муҳокама қилиб келган.

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди
22 май 2023, 15:00

Фарғонада салкам 0,75 гектар ерни $80 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган ферма раиси ушланди

Бувайда туманида боғдорчилик учун ажратилган 0,75 гектар ерни ноқонуний равишда 80 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди.

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади
22 май 2023, 14:12

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади

2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.

1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши мумкин
22 май 2023, 12:39

1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархи ошиши мумкин

Ўзбекистонда 1 июндан алкоголь маҳсулотлари нархини оширишни кўзда тутувчи лойиҳа муҳокамага қўйилди. Сўнгги марта нархлар 2021 йил декабрда ошганди.

Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади
22 май 2023, 12:20

Талабалар учун 1,3 млн сўм стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан IT, математик статистика, дастурлаш тиллари, инглиз тили каби йўналишларда талабалар учун ўқув курслари ташкил этилади. Унда БҲМнинг тўрт баравари (1 млн 320 минг сўм) миқдорида ҳар ойда бир маротаба стипендия бериб борилади. Ўқув курсига талабалар танлов асосида қабул қилинади.

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади
22 май 2023, 12:04

Давлат органлари раҳбарлари АКТ бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Ҳукумат қарори билан давлат органларининг АКТ соҳасига масъул ходимлари 3 йилда бир марта малака оширади. Қолаверса, биринчи раҳбарлар ҳам соҳа бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади. Жараён билан боғлиқ харажатлар ташкилотлар ҳисобидан қопланади.

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)
22 май 2023, 12:01

Венеция архитектура биенналесида Ўзбекистоннинг меъморчилик лойиҳаси намойиш этилди (фото)

18-Венеция архитектура биенналесининг очилишида Ўзбекистон «Unbuild Together: Archaism vs. Modernity» лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага Франциянинг Studio КО бюроси кураторлик ҳамда Тошкентдаги Ажу университети ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин
22 май 2023, 11:40

Ўзбекистонда ҳафта иссиқ бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда иш ҳафтаси иссиқ бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Антициклон таъсирида ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати +25 даражага тушади, бироқ ҳафта охирига келиб яна +33 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади
22 май 2023, 11:20

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш 25 майдан бошланади

UzAuto Motors 25 майдан бошлаб Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошланишини маълум қилди. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолиши айтилмоқда.

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди
22 май 2023, 11:17

Тошкентнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 1,5 кун иссиқ сув бўлмайди

Қувурларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 8 та туманидаги айрим жойларда 23 май соат 20:00 гача иссиқ сув таъминоти тўхтатилди. Рўйхат.

Сурхондарёдаги Тўпаланг ГЭСда модернизация ишлари якунланди
22 май 2023, 10:17

Сурхондарёдаги Тўпаланг ГЭСда модернизация ишлари якунланди

Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭС 75 млн 400 минг евро эвазига модернизация қилинди. Синов ишлари тўлиқ якунлангач, ГЭС 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди. Президент 2019 йилда у ердаги ишлар билан танишиб, жараённи «тарихий воқеа» деб атаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг