Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент
11 август 2023, 15:44

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган. У бундан буён экологик вазиятни яхшилаш ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлишини таъкидлади.

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди
11 август 2023, 14:24

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди

Президент фармонига кўра Марказий банк 2024 йилдан оилавий тадбиркорлик дастурлари учун банкларга камида 2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиши керак. Бунгача мазкур мақсадлар учун пул ТТЖ ёки бюджетдан ажратилган. МБ маблағларини расмий жалб қилиш (қонунда назарда тутилмаган) илк бор кузатилади.

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи
11 август 2023, 13:37

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи

Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкин.

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди
11 август 2023, 13:08

Фарғонада электр корхонаси ходими калтакланди

Фарғона вилояти ҲЭТКнинг кадрлар бўлими бошлиғи калтакланди. Бунга унинг ҳисобчига нега ишга келмаганини билиш учун қўнғироқ қилгани ва суҳбат чоғида аёлнинг эри билан жанжаллашгани сабаб бўлган. Ходим шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди
11 август 2023, 13:00

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Fitch Rartings халқаро рейтинг агентлигида BB- (барқарор) даражасини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини b+ даражага кўтарди.

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи
11 август 2023, 12:31

Alibaba корпорацияси Наманганда минтақавий марказини очмоқчи

Хитойнинг Alibaba технологик корпорацияси Намангандаги IT Park`да ўз минтақавий марказини очиши мумкин. Ташкилот расмийлари ҳудуд текстиль, саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини йўлга қўйишда минтақавий марказ бўлишига ишонч билдирган.

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди
11 август 2023, 11:45

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди
11 август 2023, 11:37

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 11 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 990−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 135 сўм.

Самарқанддаги оҳак цехи 4,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
11 август 2023, 10:57

Самарқанддаги оҳак цехи 4,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Пастдарғом туманида оҳак ишлаб чиқарувчи цех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда яна бир автобус Spark билан тўқнашди
11 август 2023, 10:32

Тошкентда яна бир автобус Spark билан тўқнашди

Учтепа туманида Yutong русумли автобус йўлига чиқиб қолган Spark автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади. Бу пойтахтда янги автобуслар иштирокидаги биринчи ЙТҲ эмас.

Қаршида Yandex Go хизмати ишга тушди
11 август 2023, 09:54

Қаршида Yandex Go хизмати ишга тушди

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида Yandex Go такси агрегатори иш бошлади. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган ўнинчи шаҳри ҳисобланади.

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди
11 август 2023, 09:34 1

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача бўлган барча маҳаллий авиақатновларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди.

Ўзбекистонда 1 ноябрдан автомобиль рақамларини бериш учун тўлов оширилади
11 август 2023, 09:19

Ўзбекистонда 1 ноябрдан автомобиль рақамларини бериш учун тўлов оширилади

ИИВ раҳбари 2011 йилдан буён биринчи марта автомобилларга давлат рақам белгиларини бериш бўйича тўлов миқдорини БҲМнинг 2,3−3,5 баравари (1,15 млн сўм)гача оширди. Автотранспорт воситаларига давлат рақам белгиларини бериш ва давлат рақамларини алмаштириш тўловига ҳам ўзгартириш киритилди.

Қирғизистонда 2027 йилдан пластик пакетлар ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади
10 август 2023, 23:38

Қирғизистонда 2027 йилдан пластик пакетлар ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади

Қирғизистонда 2027 йилдан бошлаб полимер плёнкадан тайёрланган пакетлар ва пластмасса буюмларни ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда бепул тарқатиш тақиқланади. Иссиқкўл курорт ҳудудида тақиқ август ойи охириданоқ кучга киради.

10 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
10 август 2023, 21:55

10 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Қимматлаган доллар курси, Бухорога кетган президент, қидирувга берилган блогер Санжар Хоъжа ва Шерали Комилов, 65 боланинг ўлимига сабабчи Marion Biotech дорилари, ўзини осиб ўлдирган андижонлик ёш аёл, фақат зарарга ишлаётган «Миллий электр тармоқлари» ва бошқалар — «Газета.уз»нинг кун дайжестида.

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди
10 август 2023, 20:59

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди
10 август 2023, 20:24

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари
10 август 2023, 20:07

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари

Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронцемент» ва таъсисчиси Akkermann Cement CA`га (Алишер Усмоновнинг USM холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санкциялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
10 август 2023, 19:00

3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш мақсадида мамлакат бўйлаб оммавий Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкил этилади. Тошкентда югурувчиларга иккита масофа 3 ва 10 км, бошқа шаҳарларда битта масофа — 3 км тақдим этилади.

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?
10 август 2023, 18:50

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?

Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг