Тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди

Тижорат банклари 10 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 120−12 135 сўм. Банкларда доллар курси бирдан 400 сўмга қимматлади.

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Санжар Хоъжа) ва Шерали Комиловни (Детектив Уз) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.

Ўзбекистонда Марион Биотеч дорилари 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган

Ўзбекистонда Марион Биотеч дорилари 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Бу билан боғлиқ иш бўйича суд 11 августда бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

«2023 йилдан ҳам зарар билан чиқади». «Миллий электр тармоқлари» нега фақат зарарга ишлаётгани ҳақида

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат улушдорлигидаги корхона бўлганини электр энергиясини қиммат олиб, арзон сотгани билан изоҳлади. Компания 2021 йилдан ҳам зарар билан чиққан. 2023 йилдан ҳам зарар билан чиқиши кутилмоқда.

Электр энергияси ва газ нархи ошиши 2023 йил учун инфляция прогнозида акс эттирилган — Марказий банк раиси ўринбосари

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва сув нархларининг либераллаштирилиши ва унинг нархлар ўсишига таъсири 2023 йил учун инфляция прогнозида назарда тутилган, деди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

ИИО наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга юбориш ҳуқуқига эга бўлди

Ички ишлар органлари наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга бўлди.

Андижонда 21 ёшли аёл ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда. Унинг отаси эса бунга шубҳа қиляпти

15 июл куни Олтинкўл туманида 21 ёшли аёл яшаш хонадонида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг отаси «Газета.уз»га ўлим сабабларидан шубҳаланаётгани ва қизининг мурдасида тан жароҳатлари бўлганини маълум қилди. «Фарзандимнинг ўзини заҳарлаши ва жароҳат етказишига умуман ишонмайман», — деди у.

«Ташаббусли буджет»да ғолиб бўлган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифациз амалга оширилган ёки якунланмаган — &бдқуо;Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли буджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифациз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.

Тошкент метросининг номсиз бекатларига ниҳоят ном берилди

Тошкентда очилганидан бери фақат рақамлар билан ажратилган 19 та метро бекатига ном берилди. «Дўстлик — Қўйлиқ» ер усти метро ҳалқа йўлига «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» номи берилди.

Тошкентда яна 8 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкентдаги яна 8 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.

Самарқандда 8 килограммдан ортиқ «опий» гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Ургут туманида ДХХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Улардан Тожикистондан олиб келинган жами 8,3 кг «опий» мусодара қилинди.

Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаб этилмайди

«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилди. Энди адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи сўралмайди. Фақат бирор адвокатлик тузилмасида камида 3 ой муддат стажировка ўташ керак. Шундан сўнг малака имтиҳони топширилади.

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронсемент»га қарши санксиялари ҳақида МБ раҳбари

Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронсемент» ва таъсисчиси Аккерманн Cемент CА`га (Алишер Усмоновнинг УСМ холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санксиялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

«Газета.уз»да эълон қилинган мақола:

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Узбекистан Аирпорц`ни қандай ўзгартирди?

Узбекистан Аирпорц раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.уз» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.