Uzbekistan Airways авиакомпанияси Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий йўналишларга байрам чегирмасини эълон қилди.

Авиакомпаниянинг 1 сентябрдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларининг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма тақдим этилади. Чегирма Let L-410 ҳаво кемаларида амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилмайди.

Ҳозирча Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум эмас.

Президентнинг расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонида олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябрь (шанба) қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.