Қибрайда 13 ёшли қизнинг зўрланиши тўғрисидаги иш судга топширилди
9 август 2023, 20:16 1

Қибрайда 13 ёшли қизнинг зўрланиши тўғрисидаги иш судга топширилди

2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судига топширилди. Қизнинг оиласи 2022 йилнинг баҳоридан буён гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. У июль ойининг охирида ҳибсга олинган.

Энг даромадли ва энг кўп зарар кўрган давлат компаниялари номи эълон қилинди
9 август 2023, 19:02

Энг даромадли ва энг кўп зарар кўрган давлат компаниялари номи эълон қилинди

Давактив 2022 йилда энг кўп фойда кўрган топ-30 ва энг кўп зарар кўрган топ-20 та давлат улуши бўлган компаниялар рўйхатини эълон қилди. «Миллий электр тармоқлари» энг кўп зарар кўрган компания бўлди. 2021 йилда фойда билан чиққан «Темир йўллар» ва ҲЭТ ҳам катта зарар кўрди.

Бухорода 5 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани аниқланди
9 август 2023, 17:56

Бухорода 5 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилгани аниқланди

Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 60 та масжид ва мадраса ёпилди
9 август 2023, 17:47

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 60 та масжид ва мадраса ёпилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятидаги 39 та масжид ва 21 та диний мактаб қурилиш қоидаларини бузгани ва таълимнинг ягона стандартлари йўқлиги сабабли ёпилганини маълум қилди. Мамлакатдаги диний объектларда кенг кўламли текширув ўтказилмоқда.

Тошкент вилоятида 56 ёшли эркак пичоқлаб ўлдирилди
9 август 2023, 17:17

Тошкент вилоятида 56 ёшли эркак пичоқлаб ўлдирилди

Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди
9 август 2023, 16:41

Сурхондарёда «Фарғона азот»га қарашли омборхонада ёнғин чиқди

Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Тошкентда фуқарони 51 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
9 август 2023, 16:40

Тошкентда фуқарони 51 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Икки шахс АҚШга ишга юбориш эвазига фуқародан 51 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Фирибгарликда гумонланган ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш очилди.

Ўзбекистон ва ЕИ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш ниятида
9 август 2023, 14:32

Ўзбекистон ва ЕИ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш ниятида

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканини билдирди.

ЖССТ хавфли экани бўйича огоҳлантириш берган Cold Out сиропи Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган — ССВ
9 август 2023, 13:00

ЖССТ хавфли экани бўйича огоҳлантириш берган Cold Out сиропи Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмаган — ССВ

ЖССТ шамоллашга қарши Cold Out сиропи намунаси Ироқдаги таҳлилда сифат талабларига жавоб бермагани учун унинг хавфидан огоҳлантирди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса хавотирга ўрин йўқлиги ва бу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаганини билдирди.

Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин бўлди
9 август 2023, 12:58

Фуқаролар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасида иштирок этиши мумкин бўлди

Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган 27 дона гулбалиқ ноқонуний овлангани аниқланди
9 август 2023, 12:35

Қашқадарёда Қизил китобга киритилган 27 дона гулбалиқ ноқонуний овлангани аниқланди

Шаҳрисабз туманидаги Танхоздарё ирмоғида Қизил китобга киритилган 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 11:38

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди
9 август 2023, 11:02

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

Андижон тиббиёт институтининг қатор раҳбарлари лавозимидан озод этилди
9 август 2023, 10:49

Андижон тиббиёт институтининг қатор раҳбарлари лавозимидан озод этилди

Андижон тиббиёт институтининг 5 нафар масъул ходими «фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли» ишдан бўшатилди. Олийгоҳ ректори ҳам лавозимини тарк этиши мумкин. Июль ойида институтнинг икки ходими 16 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушганди.

Ўзбекистон аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этмоқда, уларнинг энг кўпи Самарқандда яшайди
9 август 2023, 10:22

Ўзбекистон аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этмоқда, уларнинг энг кўпи Самарқандда яшайди

Статистика агентлиги 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этишини билдирди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди. Демографик кўрсаткичлар.

Банкларда доллар курси 11 690−11 735 сўм этиб белгиланди
9 август 2023, 10:02

Банкларда доллар курси 11 690−11 735 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 9 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 610−11 665 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 690−11 735 сўм.

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлингдан ортиқ қийматдаги мулкини мусодара қилди
9 август 2023, 09:30 1

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлингдан ортиқ қийматдаги мулкини мусодара қилди

Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 август 2023, 09:22

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бухорода 4 дона соф қуйма олтин бўлагини сотмоқчи бўлганлар ушланди
9 август 2023, 09:06

Бухорода 4 дона соф қуйма олтин бўлагини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Шофиркон туманида 4 дона соф қуйма олтин бўлагини 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган фуқаролар қўлга олинди.

Тошкентда Malibu уриб юборган 74 ёшли пиёда вафот этди
9 август 2023, 09:03

Тошкентда Malibu уриб юборган 74 ёшли пиёда вафот этди

Яккасарой туманида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган кекса ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг