2023 йилда ҳам «Ўзбекгидроэнерго» АЖ жаҳонда етакчи рейтинг агентликларидан бири ҳисобланган Fitch Rartings халқаро рейтинг агентлигининг BB- (барқарор) халқаро кредит рейтингини сақлаб қолди ва мустақил кредит рейтингини бир поғонага ошириб, b+ даражага кўтарди.

2020 йилда «Ўзбекгидроэнерго» рейтинги b+ (барқарор) бўлган бўлса, 2021 йилда BB- (барқарор) даражасига кўтарган. Шу билан бирга, 2022 йилда ҳам жамият BB- (барқарор) даражасини сақлаб келди. Fitch Rartings халқаро кредит рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖ нинг рейтингини баҳолаб келмоқда ва бу борада, жамият рейтинг даражаси Ўзбекистон суверен рейтинги қаторида ишлаб чиқарувчи ташкилотлар орасида тўрт йилдан бери ўз мавқеини барқарор ҳолатда сақлаб турибди.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ 2023 йилда Fitch Rartings халқаро агентлик рейтингида мустақил Standalone Credit Profile халқаро кредит рейтинг ҳолатини b+ даражага юқорилади. Бу билан жамият Ўзбекистонда шу даражага эга бўлган топ корхоналар рўйхатидан жой олди.

2023 йилда берилган рейтинг ўтган молия йилининг таҳлили натижалари, яъни 2022 йилнинг натижалари сарҳисобига берилган баҳо ҳисобланади. Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг молиявий-иқтисодий бизнес стратегияси ҳолатини мустаҳкам ўсиб бораётганига амин болди.

Жамиятдаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлиги ва уни бошқаришдаги салоҳияти, «Ўзбекгидроэнерго» кредит елкасини (Target Leverage) керакли даражаси бошқарув раиси назорати остида бўлиб ва ҳозирги кунда икка карра баланд даражада эканлиги мустақил кредит рейтингини ошишига олиб келди.

«Ўзбекгидроэнерго» томонидан 2022 йилда саккизта лойиҳаларни фойдаланишга топширилиши натижасида, қўшимча 178 МВт ишлаб чиқариш қуввати яратилди ҳамда жами ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми 2230 МВтга етказилди.

Мазкур рейтинг даражаси «Ўзбекгидроэнерго» АЖни жаҳоннинг машҳур инвесторлар бозорларига аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳисоботларига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга ўзбек ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири сифатида танитиб бормоқда. Қўлга киритилган мазкур ютуқ, келгусида «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилади ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини жалб қилиш имкониятини беради.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ушбу эришилган ютуқ билан чегараланиб қолмайди. Келгуси йилларда рейтинг даражасини янада ошириш ҳамда уни барқарор сақлаб қолиш йўлида истиқболли лойиҳаларини тизимли равишда давом эттиради, мамлакатимиз гидроэнергетика соҳаси ривожи йўлида изчил ва жадал фаолиятини олиб боради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.