Мирзиёев Афғонистонни минтақадаги сув ресурслари бўйича мулоқотга қўшишни таклиф қилди
15 сентябрь 2023, 14:43 1

Мирзиёев Афғонистонни минтақадаги сув ресурслари бўйича мулоқотга қўшишни таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.

Тошкентда электробус Nexia билан тўқнашди
15 сентябрь 2023, 13:51

Тошкентда электробус Nexia билан тўқнашди

Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади — ИИВ раҳбари
15 сентябрь 2023, 12:38

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади — ИИВ раҳбари

Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди
15 сентябрь 2023, 12:35

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.

«Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглиги». МО давлатлари етакчи аёллари Душанбеда учрашди
15 сентябрь 2023, 12:15

«Иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглиги». МО давлатлари етакчи аёллари Душанбеда учрашди

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади
15 сентябрь 2023, 11:25

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.

Uzcard`нинг бошқарув пакетини IMC-Capital қўлга киритди
15 сентябрь 2023, 11:13

Uzcard`нинг бошқарув пакетини IMC-Capital қўлга киритди

Ягона умумреспублика процессинг марказининг (Uzcard) уч нафар таъсисчисига тегишли 75% акцияси IMC-Capital компаниясига ўтди.

Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари ўтказилмоқда
15 сентябрь 2023, 11:05

Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари ўтказилмоқда

Ўзбекистонда Германия ҳафталиклари бўлиб ўтмоқда. Унда Германияда ўқишга оид кўргазмалар, очиқ эшиклар куни ва тақдимотлар режалаштирилган.

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди
15 сентябрь 2023, 10:34

Ангренда овқатдан заҳарланган 24 нафар боғча боласи шифохонага ётқизилди

Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчадан 24 нафар бола овқатдан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди, яна 7 нафарига тиббий ёрдам берилиб, уйига жўнатилди. Аввалроқ 14 нафар бола шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Боғча вақтинча ёпилди. Шифокорлар 240 нафар болани кўрикдан ўтказди.

Маманбий Омаров транспорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди
15 сентябрь 2023, 10:16

Маманбий Омаров транспорт вазирига биринчи ўринбосар бўлди

2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Маманбий Омаров Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонликлар 2 октябрда ҳам дам олади
15 сентябрь 2023, 10:05

Ўзбекистонликлар 2 октябрда ҳам дам олади

2023 йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли ўзбекистонликлар 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олади. Бу янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида белгилаб қўйилган.

Коллеж ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади
15 сентябрь 2023, 09:46

Коллеж ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Ўзбекистондаги касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама берилади.

Ermak янги маҳсулот сегменти — сархил мевалардан шарбатларини тақдим этди
15 сентябрь 2023, 09:00

Ermak янги маҳсулот сегменти — сархил мевалардан шарбатларини тақдим этди

Кўпчиликка севимли бўлган Ermak бренди янги маҳсулот сегменти — меваларнинг барча фойдали хусусиятларини ўзида сақлаб қолган табиий шарбатларни тақдим этди.

WhatsApp каналларни ишга туширди
14 сентябрь 2023, 22:59

WhatsApp каналларни ишга туширди

WhatsApp мессенжерда каналлар функцияси ишга туширилганини эълон қилди — улар Telegram каналлари тамойили асосида ишлаб чиқилган. Функция ҳозирда 150 та давлатда мавжуд, бироқ компания яқин ойларда барча фойдаланувчилар канал яратиш имкониятига эга бўлишини ваъда қилмоқда.

Президент «светофорсиз эстакадалар» қуриш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
14 сентябрь 2023, 22:26

Президент «светофорсиз эстакадалар» қуриш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон президенти йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларга тез-тез тирбандлик ва авариялар кузатиладиган йўлларда «светофорсиз эстакадалар» қуришни ўз ичига олган уч йиллик дастурни киритиш бўйича топшириқ берди.

14 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
14 сентябрь 2023, 22:00

14 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг музокаралари, Жиззах ва Қашқадарёда аниқланган салкам 15,5 кг наркотик модда, Тошкентда 39 кишига сотилган 9 та хонадон можароси, уй-жой бозоридаги сотувлар шарҳи, қайта тикланиши кутилаётган Chevrolet Captiva сотуви ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди
14 сентябрь 2023, 21:20

Ангрендаги учта болалар боғчасида 18 нафар тарбияланувчи диарея билан шифохонага ётқизилди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида учта болалар боғчасининг 18 нафар тарбияланувчиси ич бузилиши ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазиятни назоратга олди.

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди
14 сентябрь 2023, 20:49

Бош вазирнинг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаши талабини қўйгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бош вазирининг амалдорларга ё динни, ёки давлат ишини танлаш талабини қўйгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳукумат раҳбари матбуот хизмати ушбу хабарларни рад этиб, тармоқ фойдаланувчиларидан бундай хабарларга ишонмасликни сўради.

«Марказий Осиё транспорт хаби вазифасини яна зиммасига олмоқда» — Шавкат Мирзиёев
14 сентябрь 2023, 20:00

«Марказий Осиё транспорт хаби вазифасини яна зиммасига олмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида имкон қадар тезроқ минтақада тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этиш, транспорт ва транзит бўйича келишувни ишлаб чиқиш, энергетика инфратузилмасини биргаликда барпо этиш ва хавфсизлик бўйича учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.

Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди
14 сентябрь 2023, 17:58

Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди

Европарламент Беларусь президенти Александр Лукашенкони Украинадаги жиноятлари, хусусан, украиналик болаларни депортация қилишда Россиянинг шериги деб тан олди ва Гаагадаги судни уни ҳибсга олишга ордер беришга чақирди. Шунга ўхшаш ҳужжат аввал Россия президентининг ҳибсга олиниши учун чиқарилганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг