Тожикистонда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди. Фото

Шавкат Мирзиёев Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашиб, иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилди. Қолаверса, улар Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитига қўйилган масалалар юзасидан фикр алмашди.

ОТБ Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар йўналтиради. Маблағлар саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.

Алия Юнусова бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимини тарк этаётганини маълум қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова «мавжуд вазиятдан келиб чиқиб» ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.

Давлат органлари раҳбарлари фаолияти жамоатчилик фикри орқали баҳоланади

Ўзбекистонда давлат идоралари раҳбарларининг фаолияти жамоатчилик фикридан келиб чиқиб баҳоланади. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида мурожаатларни электрон шаклда рўйхатга олиш амалиёти жорий этилади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилиши инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришишга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.

Жиззах ва Қашқадарёда салкам 15,5 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди — ДХХ

Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлади. Мусодара қилинган моддаларнинг аксар қисми Тожикистондан келтирилган.

Бухорода муҳофаза ҳудудидаги 125 туп дарахт кесиб ташланди, табиатга 1,7 млрд сўмлик зарар етди

Пешку туманидаги муҳофазага олинган ҳудудда 125 туп дарахт (102 тупи қимматбаҳо) ноқонуний кесилди. Табиатга 1,7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда 9 та хонадон 39 кишига сотилгани айтилмоқда. Прокуратура ишни ўрганяпти

Бир гуруҳ фуқаролар Яшнободда Zohmir Group компанияси қураётган уйга тўлов қилгани, аммо бир уй 4−5 кишига сотиб юборилганини айтмоқда. Айримлари яшаб турган уйини сотиб, кўчада қолган. Улар билан шартнома қилган шахс пуллар қайтарилаётганини билдирди. Прокуратура терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Банклар учун автокредитлар бўйича талаблар кучайтирилмоқда

Марказий банк рискли кредитлар миқдори ўсиб бораётгани сабабли банкларга автокредитлар бўйича қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Эндиликда автокредитларнинг банклар кредит портфелидаги улуши 25 фоиздан ошмаслиги талаб этилади.

Ўзбекистонда Chevrolet Captiva сотуви қайта тикланиши мумкин

UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Captiva 5 автомобиллари савдосини қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Автомобиль савдоси 2021 йил ноябрь ойида тўхтатилганди.

Ўзбекистонда уй-жой бозоридаги сотувлар 2021 йилдан буён рекорд даражага етди

Август ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида 28 мингта уй-жой олди-сотдиси шартномаси рўйхатга олинган. Бу 2021 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Ой давомида битимлар сони 12,8 фоизга, Тошкент шаҳрида 10 фоизга ошган. Аксарият ҳудудлардаги иккиламчи бозорда нархлар тушди.

Тошкентда ҳайдовчи 5 йилга қамалди, у машинасида уриб юборган 12 ёшли қиз вафот этганди

Тошкентда ҳайдовчи Matiz машинасида 12 ёшли ўқувчи қизни уриб юборганди. Қиз оғир жароҳат олиб, вафот этган. Суд эркакни 3 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилди.